#Эълон
Жорий йилнинг 23–24 сентябрь кунлари Рақобат қўмитаси томонидан German Sparkassenstiftung ташкилоти кўмагида Савдо-саноат палатаси ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан ҳамкорликда “Бизнес ривожининг асосий омили – мижозга содиқлик ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги” мавзусида халқаро тренинг ўтказилиш режалаштирилган.
‼️ Тадбирдан мақсад — бизнес фаолиятида истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш ҳамда мижозга содиқликни шунчаки мажбурият эмас, балки истеъмолчи ишончи, садоқати ва компаниянинг узоқ муддатли фойдаси пойдевори сифатида қараш ёндашувини шакллантириш.
👥 Маҳаллий ва хорижлик экспертлар иштирокида бўлиб ўтадиган мазкур тадбирда қуйидагилар спикер сифатида иштирок этиши кутилмоқда:
➡️ Улуғбек Давлатов — Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари;
➡️ Диёр Мирзаахмедов — Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси бошқарув раиси;
➡️ Лиа Граубергер — German Sparkassenstiftung халқаро бизнес тренери;
➡️ Акмал Насриддинов — Marketbridge ҳамда Marketbridge Events компанияларининг асосчиси;
➡️ Анвар Абдуқаюм — “Toy bola” бренди асосчиси, Ўзбекистон бизнес ва саноат кенгаши раиси ва бошқалар.
🗓 Сана: 2026 йил 23–24 сентябрь
🕰 Бошланиш вақти: 09:00
📍 Манзил: Wyndham Tashkent меҳмонхонаси, Тошкент шаҳри
⚡️ Ушбу мавзуга қизиқиш билдирган тадбиркорлик субъектларини халқаро тренингда иштирок этишга таклиф қиламиз.








