Бўлим вазифа ва функциялари

 

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

савдо, умумий овқатланиш ва туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида истеъмолчиларининг (жисмоний шахсларнинг) ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш;

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда савдо, умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилинганлигини таҳлил қилиш ҳамда таклиф ва эътирозлар тайёрлаш;

истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш (олдини олиш) юзасидан таклифлар тайёрлаш;

савдо, умумий овқатланиш ва туризм соҳасида  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Қўмита ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ режа кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;

аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

истеъмолчиларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва уларнинг сифатини назорат қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш;

истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларининг олдини олиш;

чакана савдо шохобчаларида халқ истеъмол товарлари назорат харидини ва уларни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда ўрнатилган стандартларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказишда иштирок этиш;

Бўлим режа кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, ушбу кўрсаткичларга эришиш учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

савдо, умумий овқатланиш ва туризм соҳасида ваколатли органлар ҳисоботларини олиш ва таҳлил қилиш ҳамда билан ҳамкорликда истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўймасликни ва олдини олишни амалга ошириш;

савдо, умумий овқатланиш ва туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишини, мавжуд муаммоларни ва ушбу масалаларда жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш;

ижро интизоми мониторинги ҳолати юзасидан берилган ахборот асосида ижроси назоратга олинган ҳужжатлар бажарилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш бўйича мутассадди ходимлар билан биргаликда зарурий амалий чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш.

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

савдо, умумий овқатланиш ва туризм соҳасида истеъмолчилар муаммоларини улардан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ўрганади;

тегишли соҳаларда истеъмолчилар муаммоларини интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ахборотлар, бошқа идоралардан келиб тушган маълумотлар асосида ўрганади;

вазирликлар ва идоралар иштирокида чакана савдо, умумий овқатланиш ва туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, стратегик дастурлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;

тегишли соҳаларда истеъмолчилар муаммоларини интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ахборотлар, бошқа идоралардан келиб тушган маълумотлар асосида ўрганади;

савдо, умумий овқатланиш ва туризм соҳасида соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Кўмита фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини таҳлил қилади ва таклифлар киритади;

тегишли соҳаларда истеъмолчилар муаммоларини, уларнинг ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилади ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш (олдини олиш) юзасидан таклифлар тайёрлайди;

тегишли соҳаларда мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилади, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари бузилаётган масалаларни биргаликда бартараф этиш бўйича чоралар кўради;

тегишли соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан тизимли ўрганишлар ташкил қилади, шу жумладан қоидалар, оммавий оферта ва шартномаларни қонунчилик талабларига мослиги юзасидан таҳлил қилади, натижаларни умумлаштиради ва таклифлар тайёрлайди;

тегишли соҳаларда аниқланган муаммоларни, соҳаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги мавжуд камчилик ва бўшлиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

тегишли соҳаларда истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

тегишли соҳаларда ўзини-ўзи тартибга солиш тижимини, шу жумладан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда истеъмолчилар муаммолари билан ишлаш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизимини йўлга қўйишни (жорий қилишни) ташкил қилади;

истеъмолчиларнинг номуайян доираларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини судларда ҳимоя қилишни кўзлаб судларга даъво аризалари киритиш, мутахассис сифатида судларда иштирок этиш орқали амалий ёрдам кўрсатади;

тегишли соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва соҳаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиши юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўради, шу жумладан белгиланган тартибда иш қўзғатиш, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан, шунингдек, тегишли чора кўриш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун ваколатли идораларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш масалалари бўйича раҳбариятга ахборот ва таклифлар киритади;

тегишли соҳаларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни, соҳани тартибга солувчи қонунчиликни янада такомиллаштириш, шунингдек молиявий саводхонликни ошириш бўйича халқаро тажрибани ўрганади, мутасадди вазирлик ва идоралар, жамоатчилик, тегишли тартибда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади;

Бошқарма ва Қўмитанинг бошқа таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари билан бирга Бўлим ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур ҳужжат ва материаллар тайёрлашда иштирок этади;

Бўлим қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.