Ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимининг вазифа ва функциялари

 

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ҳудудий органлар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда Қўмитанинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда – ҳудудий органлар) фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

ҳудудий органлар фаолияти самарадорлигини баҳолаб бориш ва Қўмитанинг таркибий бўлинмалари билан узвий алоқаларни таъминлаш;

тегишлилиги бўйича ҳудудий органларлар томонидан ўрнатилган тартибда йиллик ва чораклик ҳисоботлар тақдим этиб борилиши, Қўмита томонидан юборилган ёзма ва оғзаки мурожаатларни ҳудудий органлар томонидан ўз вақтида, тўлақонли ва тезкор кўриб чиқилиши ва жавоб тақдим этиб борилишини назорат қилиш;

ҳудудий органлар ходимларининг касб фаолиятини тартибга солишда қатнашиш, зарур ҳолларда уларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар бериш;

ҳудудий органлар билан ҳамкорликда ҳудудларда рақобатни ривожлантириш чораларини кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш;

рақобатни ривожлантириш учун ҳудудлар салоҳияти ва имкониятини ўрганиб чиқиб, таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

ҳудудий органлар билан ҳамкорликда рақобатни ривожлантиришда инвесторлар ва ишбилармон тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этиш;

ҳудудларда рақобатни ривожлантиришнинг аҳволи ва унинг қатнашчилари тўғрисида жамоатчиликни кенг хабардор қилишни ташкил этилишида қатнашиш;

вазирлик ва давлат идоралари ҳамда ҳудудий органлар билан маҳаллий бошқарув органларининг, бирлашмаларнинг (уюшмаларининг) рақобатни ривожлантириш фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

ҳудудларда рақобатни ривожлантиришда бозор қатнашчилари фаолиятини такомиллаштиришга доир таклиф ва мулоҳазалар бериб бориш;

Қўмита томонидан юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳудудий органлар ва тегишли таркибий тузилмалар билан биргаликда самарали бажарилишини таъминлаш;

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотларда қатнашиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.