ДАВЛАТ ТИЛИ БЎЙИЧА РАИС МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

  1. Давлат тили бўйича маслаҳатчи ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда – Департамент деб аталади) билан ҳамкорликда иш олиб боради.

  2. Давлат тили бўйича маслаҳатчининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Қўмита, шунингдек, унинг тизимидаги ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурлар ва “Йўл хариталари”нинг ижросини ташкил этишга кўмаклашиш;

  • Қўмита томонидан лойиҳалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, марказий аппарат ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан чиқарилаётган хатларни имловий жиҳатини ва жумлаларининг тўғри тузилганлигини текшириб бориш. Ундан сўнг ҳам учраган хатолар ўзининг зиммасида қолиши;

  • маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни танқидий ўрганиш, бу борада аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

  • давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишида иштирок этиш;

  • маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиш;

  • Қўмита, шунингдек, унинг тизимидаги ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларда ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитларини яратиш ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга, шу жумладан, “Ўзбек тили байрами куни”ни нишонлаш бўйича маданий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

  • географик ва бошқа топонимик объектлар, маданий мерос объектларига қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятини мониторинг қилиш ва бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;

  • жойлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этиш;

  • Қўмитада давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритиш.

  1. Давлат тили бўйича маслаҳатчи ўз зиммасига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

– Қўмита шунингдек, унинг тизимидаги ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларда давлат тилини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;

– Қўмита раиси ҳузурида маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда қарорлар қабул қилишда иштирок этиш;

– Қўмита раисининг маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантиришга қаратилган буйруқ, қарор ва кўрсатмалари ижросини назорат қилиш;

– Қўмитада маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантиришга оид ишларни самарали ташкил қилиш мақсадида вақтинчалик эксперт гуруҳларини тузиш;

  • давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича вужудга келган ҳолатлар юзасидан Департаментга маълумотнома ва таклифлар киритиш;

  • давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнида иштирок этиш;

  • Қўмитанинг Ахборот хизмати, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини мунтазам кузатиб бориш, давлат тили қоидаларининг бузилиши ҳолатлари аниқланганида, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

  • давлат бошқаруви, замонавий ва инновацион технологиялар, саноат, банк-молия тизими, ҳуқуқшунослик, дипломатия, ҳарбий иш, тиббиёт ва бошқа соҳаларга оид халқаро сўз ва атамаларнинг давлат тилидаги муқобили бўйича Департаментга таклифлар киритиш;

  • таълимнинг барча босқичларида давлат тилини замонавий ва инновацион технологиялар асосида мукаммал ўргатиш жараёнини ташкил этиш юзасидан Департаментга, манфаатдор вазирлик ва идораларга таклифлар киритиш;

  • ўзбек тилини ривожлантириш ҳамда тил сиёсатини такомиллаштириш бўйича концепция ва давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш;

  • маслаҳатчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. Давлат тили бўйича маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишга мажбурдир.

ДАВЛАТ ТИЛИ БЎЙИЧА РАИС МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

  1. Давлат тили бўйича маслаҳатчининг тўғридан-тўғри жавобгарлиги қуйидагилардан иборат:

  • Қўмита раҳбарининг топшириқларини ва маслаҳатчига юклатилган функциялар ва вазифаларни ўз вақтида сифатли бажарилишига;

  • Қўмита томонидан лойиҳалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Марказий аппарат ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан чиқарилаётган хатларни имловий жиҳатдан ва ундаги жумлаларнинг тўғри тузилганлигига;

  • Қўмита томонидан лойиҳалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Марказий аппарат ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан чиқарилаётган барча ҳужжатлар раҳбариятга киришдан аввал юристга, ундан сўнг унинг назоратига ўтишига;

  • Қўмита раҳбарияти томонидан ҳужжатларда аниқланган хато ва камчиликлар учун жавобгарлик унинг зиммасига юклатилишига;

  • Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигига мувофиқ лавозим тавсифида назарда тутилган вазифаларни самарали бажаришга;

  • маслаҳатчига бириктирилган моддий бойликлардан хавфсиз ва эҳтиёткорлик билан фойдаланишга;

  • моддий зарар етказилганда – амалдаги меҳнат ва фуқаролик қонунларида белгиланган даражада;

  • давлат тили маслаҳатчиси фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни бузиш холларида;

  • Қўмита раҳбарининг топшириқларини ва маслаҳатчига юклатилган функциялар ва вазифаларни ўз вақтида сифатли бажаришга;

  • хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга;

  • меҳнат ва ижро интизоми талабларига, ички ва белгиланган қоидаларга риоя қилишга;

  • тегишли ишларни ҳозирги лавозимга кирган шахсга (бошқа ишга ўтиши сабабли ёки лавозимидан озод қилинган ҳолда), агар у бўлмаса уни алмаштирган шахсга ёки бевосита раҳбарига ўз вақтида топшириши зарурлигига;

  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланишига ва лавозимдан озод этилишига.