Президент маҳалладаги одамларнинг даромади ва саломатлиги билан қизиқди
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Сариосиё туманидаги Себзор маҳалласида бўлди. Бу ерда 7 минг 600 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Тўртта корхона, йигирмадан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида шу ерлик ёшлар доимий иш билан банд. Маҳалла аҳли асосан боғдорчилик, чорвачилик ва сабзавотчилик билан шуғулланади. Ўттиздан ортиқ деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда.…