Андижонда 1,7 миллиард долларлик янги лойиҳалар шакллантирилган

Президент Андижон вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Қайд этилганидек, хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда жами 1,7 миллиард долларлик 26 та лойиҳа устида иш борилмоқда. Улар энегретика, электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, таълим ва инфратузилма каби муҳим соҳаларда. Масалан, мини гидро электр станциялар, уй-жой ва кўнгилочар масканлар қуриш, электробуслар ва улар…

Андижон вилоятининг мебелсозлик салоҳияти кўздан кечирилди

Давлатимиз раҳбари “Андижон саноат хаби”да вилоятда ишлаб чиқарилаётган мебеллар кўргазмаси билан танишди. Андижон вилоятида 377 та мебелсозлик корхонаси фаолият юритмоқда. Сўнгги 5 йил давомида мазкур йўналишда 35 миллион долларлик 84 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 3 мингдан зиёд иш ўрни яратилган. Мебель ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилга нисбатан 15 баробарга ортган. Мебелсозлар учун солиқ, божхона…

Президент маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон туманидаги “Андижон саноат хаби”даги корхоналар фаолияти билан танишди. 105 гектар майдонни эгаллаган ушбу саноат ҳудудида машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари каби тармоқлардаги 12 та лойиҳа жойлашган. Улардан бири – “Авто Спринг Компонентс” масъулияти чекланган жамияти. Умумий қиймати қарийб 60 миллион АҚШ доллари бўлган бу корхона йилига 18 минг тонна пўлат деталлар ишлаб…

Халқчил сиёсатнинг жойлардаги ёрқин натижалари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди. Ташриф дастурида кўзда тутилган манзиллар ва режалар кўп. Биринчиси “Асака текстиль” кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди. Бу улкан мажмуа иқтисодий контрастнинг ёрқин мисоли. 2016 йилгача бу ер ташландиқ жой эди. Давлатимиз раҳбари тадбиркорларга берган руҳ ва мадад натижасида бу ерда босқичма-босқич янги бинолар қурилиб, 2022 йил августда…

Ижтимоий ҳимоя тизими бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди. Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилиб, ижтимоий хизмат турлари ва кўлами кенгайтириб келинмоқда. 2023 йил 1 июнда давлатимиз раҳбарининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ,…

Жорий йилга мўлжалланган стратегик ислоҳотлар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга етказиб, бу борада ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш мақсади белгиланган. Бунинг учун иқтисодиётда трансформация жараёнларини…

Ўзбекистон Президенти Венгриянинг “OTP” гуруҳи билан стратегик шерикликни кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди. Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан “OTP” гуруҳига давлатнинг “Ипотека-банк”даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди. Давлатимиз раҳбари банк хизматларини рақамлаштириш орқали уларнинг сифатини ошириш, кичик ва оилавий бизнес учун инновацион ва…

Қишлоқ хўжалигида унумдорлик ва манфаатдорликни ошириш чоралари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги ҳам миқдор, ҳам самарадорлик жиҳатидан ривожланмоқда. Кластер тизими орқали юқори унумли техника ва чуқур қайта ишлаш кириб келмоқда. 2023 йилда соҳада ишлаб чиқариш 4,1 фоизга ўсиб, 426 триллион сўмни ташкил…

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенцияси Томонлар конференциясининг 14-йиғилиши иштирокчиларига

Ҳурматли делегатлар! Хонимлар ва жаноблар! Атроф-муҳит ва биохилма-хилликни сақлаш йўлидаги муҳим халқаро тадбир – Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенцияси йиғилишининг барча иштирокчилари ва меҳмонларини самимий табриклайман. Авваламбор, Конвенция котибияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича дастурига ушбу нуфузли анжуманни мамлакатимизда ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун чуқур миннатдорчилик изҳор этаман. Жаҳон…

Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари “Амирсой” тоғ-чанғи мажмуасида учрашув ўтказдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко “Амирсой” тоғ дам олиш масканига ташриф буюрдилар. Кеча Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда давлат раҳбарлари маданий-гуманитар йўналишда, шу жумладан спорт ва туризм соҳаларида фаол алмашинувларни давом эттиришга келишиб олдилар. Олий даражадаги учрашувлар якунида бошқа ҳужжатлар қаторида 2024-2025 йилларда Спорт…