Шавкат Мирзиёев: Инсон қадрини улуғлаш аввало азизу мукаррама аёлларни улуғлашдан бошланади
Тошкент шаҳрида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, аёлларга самимий меҳри ва ҳурматини изҳор этди. – Биз ҳар йили бу кунни интиқлик, қалбимизда ажиб илиқлик билан кутамиз. Ушбу шукуҳли айёмда ҳаммамиз бизни дунёга келтирган, оқ сут бериб, меҳр ва тарбия бериб вояга етказган буюк она…