Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда унга ва дўст Россия халқига Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи номидан вафот этганларнинг оила аъзоларига бардамлик,…

Россия Федерацияси Президентига ҳамдардлик

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Владимир Путинга чуқур таъзия йўллади. Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши ҳамда мазкур жиноят ташкилотчилари ва ижрочиларига жазо муқаррарлиги таъминланишига ишонч билдирилган. Давлатимиз раҳбари…

Хорижий етакчилардан Наврўз байрами муносабати билан самимий қутловлар

Кўп миллатли халқимизнинг она юрт ва табиатга меҳр-муҳаббат ва ғамхўрлик, эзгулик ва бағрикенглик, бунёдкорликка интилиб, дўстлик ва тотувликда яшаш, тинчлик ва фаровонликнинг қадрига етиш каби олийжаноб қадриятларини ўзида мужассам этган қадимий байрам – Наврўзи олам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбобларидан самимий табриклар келмоқда. Хорижий…

Янги кун, янги мавсум, янги ҳаёт нафаси

Шу кунларда мамлакатимиз гўёки улкан сайилгоҳга айланган. Шаҳару қишлоқларда одамлар Наврўзни шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда. Бу йил баҳор серёғин келди. Бугун ҳам юртимизда оби раҳмат ёмғирлари ёғмоқда. Бундай чоғларда ота-боболаримиз йил яхши келишини айтиб, деҳқончиликка қут-барака, элга мўл ризқ тилашган. Шу боис асосий байрам тантанаси “Humo Arena” мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам ватандошлар! Узоқ-яқиндан ташриф буюрган ҳурматли меҳмонлар! Сиз, қадрдонларимни, кўпмиллатли бутун Ўзбекистон халқини барчамиз соғиниб кутган Наврўзи олам билан самимий муборакбод этишдан бахтиёрман. Бугун фасллар алмашиб, еру кўкда илоҳий мўъжизалар юз бермоқда. Янги кун, янги мавсум, янги ҳаёт нафаси бошланмоқда. Табиат уйғониши билан зимистон кечалардан зериккан кўнгиллар яшариб-яйрамоқда. Албатта, бугунги шодиёна…

Ўзбекистон Қаҳрамони Зайниддин Низомхўжаев фахрий унвон билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳамда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда миллий сайлов тизимини умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, демократик ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, юксак салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни…

Президент “Мурувват” уйидаги болалар ҳолидан хабар олди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ногиронлиги бўлган болалар учун 1-сонли “Мурувват” интернат уйини бориб кўрди. Ўзбекистон – ижтимоий давлат. Бу халқимизнинг азалий қадриятларига, бугунги инсонни қадрлаш тамойилига мос. Сўнгги беш йилда “Мурувват” уйларига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар 3 баробардан зиёд ошган. Улардаги ходимлар ва ўринлар сони ҳам кўпайтирилган. Аҳолига сифатли хизмат ва ёрдам кўрсатиш мақсадида ўтган…

Дилбулоқ маҳалласида Наврўз шукуҳи

Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласига бу йилги Наврўз янада кўтаринкилик билан келди. Давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий маҳалла идораси қурилди. Кўп қаватли уйлар йўлаги ва ички кўчалар, ертўлалар таъмирланди. Анҳор бўйи тартибга келтирилиб, обод сайилгоҳга айлантирилди. Ишкомлар, ниҳоллар, пиёдалар йўлаклари маҳаллага кўрк бағишлади. Ўтган йили кузда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қарийб 4 минг туп дарахт…

Йўловчи вагонлари ва соҳадаги янги лойиҳалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводини бориб кўрди. Мамлакатимизда темир йўл транспорти ривожланиб, қатновлар сони кўпаймоқда. Бу вагонларга бўлган талабни ҳам оширади. Мазкур заводда 16 турдаги йўловчи вагонлари ишлаб чиқарилади ва таъмирланади. Ўтган йили корхонада 32 та йўловчи вагони тайёрланиб, 319 таси таъмирланган. Муҳими, кооперация орқали эҳтиёт қисмларнинг 70 фоизи маҳаллийлаштирилган.…

Ёшлар боғига илк кўчатлар экилди

Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Сергели туманида ташкил этилаётган Ёшлар боғига кўчат ўтқазди. Маълумки, Президент ташаббуси билан 2021 йилдан буён “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жумладан, экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Тошкентнинг “яшил белбоғи” ташкил этилмоқда. Ёшлар боғи шу ҳалқанинг муҳим бўғини бўлади. Давлатимиз раҳбарига боғ лойиҳаси ҳақида ахборот берилди. Унинг майдони 75 гектардан зиёд бўлиб, ҳудуди…