Хорижий ҳамкорлардан самимий қутловлар

Бутун ислом уммати учун муқаддас Рамазон ойи ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан табрикномалар келмоқда. Мамлакатимиз етакчисига йўлланган қутловларда хорижий ҳамкорлар Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этиб, ўзаро манфаатли…

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари бир-бирини Рамазон ҳайити билан самимий қутладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған 9 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас Рамазон ҳайити билан бир-бирини самимий табрикладилар. Давлат раҳбарлари қардош Ўзбекистон ва Туркия халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва…

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Қадрли ватандошлар! Аввало, муқаддас динимиз буюрган ибодат ва амалларни муборак Рамазон ойида чин дилдан, ихлос билан адо этиб, бугун ҳайит айёмини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган сиз, азизларни, юртимиздаги жамики мўмин-мусулмонлар, бутун халқимизни самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак эҳтиромим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Шундай саодатли дамларга етказгани учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар…

Президент чорвачилик кластерини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Зомин туманидаги “Jizzax Organiс” чорвачилик кластери фаолияти билан танишди. Умумий қиймати 200 миллион доллар бўлган бу лойиҳа беш йил олдин ишга туширилган. Йирик мажмуада очиқ ва ёпиқ иншоотлар барпо этилган. Биринчи босқичда Европа давлатлари ва АҚШдан “Ангус”, “Герефорд” наслли 4 минг бош қорамол, Австралиядан “Дорпер” зотли 2 минг бош наслли қўй келтирилган.…

Лалмикор маҳалласида бозорбоп резаворлар етиштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Лалмикор маҳалласида бўлди. Бу ерда 3 минг 700 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Маҳалла обод қилинган, йўл четлари ва бўш майдонларга “Яшил макон” дастури доирасида кўчатлар экилган. Маҳалла деҳқончилик ва чорвачиликка ихтисослашган. 668 та хонадоннинг барчасида томорқа бор. Шунингдек, аҳолига деҳқончилик қилиш учун 126 гектар ер ажратилган. Ўзбекистон Республикаси…

Жиззах иқтисодиётини ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинди

9 апрель куни Зарбдор туманида Жиззах вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев бу мулоқот Рамазон ҳайити арафасида ўтаётганига урғу бериб, халқимизни ушбу улуғ айём билан табриклади. Барча ҳудудлардаги каби Жиззах вилоятида ҳам катта ўзгаришлар бўлаётгани қайд этилди. Сўнгги етти йилда вилоятга 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, 2 минг 500…