Фармацевтика тармоғидаги натижалар ва лойиҳалар тақдимот қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев 23 май куни фармацевтика тармоғида эришилаётган натижалар ва истиқболли режаларга оид тақдимот билан танишди. Иқтисодиёт ва аҳоли саломатлигида муҳим ўрин тутадиган бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, зарур ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратиб берилмоқда. Биргина жорий йил бошида шу борада иккита ҳужжат қабул қилинди. Хусусан, 10 январдаги Президент қарорига мувофиқ, 2024-2025 йилларда фармацевтика…