Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Coca-cola” компанияси томонидан ўтказилган акция доирасида киритилган кодлар ҳисобга олинмаяпти” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишларда промо-акцияда телеграм-ботнинг балларини тўплашдаги функцияси қисқа муддатли техник носозлик юзага келгани сабабли ишламаётгани аниқланган.
Натижада “Coca-Cola Uzbekiston Ltd” МЧЖ XK томонидан ушбу носозлик бартараф этилиши таъминланди. Бугунги кунда ушбу бот белгиланган тартибда барқарор фаолият юритаётгани маълум қилинади.





