Бугун 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун!
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир. Герб давлат байроқларида, муҳрда, расмий бланкларда, муҳим ҳужжатларда ва баъзи биноларда тасвирланади.
Бугун давлатимиз герби қабул қилинганлигига 34 йил тўлди.
Барча юртдошларимизни мазкур сана муносабати билан самимий табриклаймиз!








