35 ЙИЛЛИК ЙЎЛ: МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҚОБАТ СИЁСАТИ САРИ
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бозор иқтисодиётининг муҳим шартларидан бири — соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чунки рақобат бор жойда танлов, сифат ва адолатли нарх бўлади. Энг муҳими, тадбиркорга тенг имконият, истеъмолчига эса ишончли ҳимоя яратилади.
Ўтган 35 йил давомида рақобат сиёсати замон талаблари асосида изчил такомиллашиб борди. Бу йўл монополияни чеклашдан бошланиб, рақобатни рағбатлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологияларни жорий этишгача бўлган муҳим босқичларни қамраб олди.
▶️ Батафсил видеороликда.







