#Ёшлар_куни
Ҳафтанинг пайшанбаси — “Ёшлар куни” доирасида ташкил этилган танловда Қўмитанинг энг китобсевар ходимлари иштирок этди. Низомга мувофиқ, Танлов комиссияси томонидан тавсия қилинган асар доирасида тузилган тест саволларига жавоб беришди.
Танлов натижаларга кўра, Рақобат муҳитига қонунчилик ҳужжатларининг ҳамда давлат ёрдамининг таъсирини баҳолаш бошқармаси бош мутахассиси Хасанов Нодирбек энг юқори балл тўплаб, танлов ғолиби деб топилди. Низомга мувофиқ, ғолиб бир ойлик лавозим маоши миқдорида пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Мазкур танлов Қўмита ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, мутолаа қилишга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда китобхонликни кенг тарғиб этишга хизмат қилмоқда.










