27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
Янги Ўзбекистонда жамият тараққиёти, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, халқ билан давлат ўртасида мустаҳкам кўприк сифатида жамоатчиликка ишончли маълумот етказиб, уларнинг фаоллигини оширишда сиз, азиз журналист, муҳаррир, блогер ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг хизматлари чуқур ҳурмат ва эҳтиромга муносибдир.
Ҳурматли журналистлар, муҳаррирлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари!
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси барчангизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.
Бугунги кунда Сизнинг телевидение, радио, босма ва электрон нашрларда янги лойиҳалар асосида истеъмолчилик маданиятини шакллантириш, монополия ҳамда инсофсиз рақобат ҳолатларига қарши курашиш каби долзарб мавзуларда, шунингдек, Рақобат қўмитаси фаолияти юзасидан ёритган кўрсатув, эшиттириш ва мақолаларингиз жамиятда шаффофлик, холислик ва очиқлик мезонларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимларига, юртимиздаги барча ижод аҳлига мазкур сана муносабати билан чуқур миннатдорлик билдириб, барчангизни байрам билан самимий табриклаймиз.
Барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, ижодий ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Касб байрамингиз муборак бўлсин!
“Ҳақиқатан ҳам, ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам адолат тамойилига, ўзининг ҳаётий ва ижодий принципларига содиқ қолиш, одамларни қийнаётган камчилик ва муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиқиш, уларни бартараф этиш учун жамоатчилик фикрини шакллантиришга, аввало, сизлар каби маънавий жасорат эгаларигина қодир бўлади.”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев








