7,2 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди
Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда.
Хусусан:
➡️ Тошкент шаҳар
🔘 “Ma’no” МЧЖ томонидан ўтказилган 1 та 988 млн сўмдан ортиқ энг яхши таклифларни танлаш савдосида;➡️ Сурхондарё вилояти
🔘 Шўрчи туманидаги 125-сонли «Нурли маскан» таълим муассасасининг 1 та 1,1 млрд сўмдан ортиқ;
🔘 Шўрчи тумани вилоят кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати давлат муассасасининг 1 та 371 млн сўмдан ортиқ;
🔘 Шўрчи туманидаги 68-сонли мактаб-интернати давлат муассасасининг 1 та 226 млн сўмга яқин;➡️ Сирдарё вилояти
🔘 Гулистон туман Ободонлаштириш бошқармасининг 1 та 1 млрд сўмдан ортиқ;➡️ Қашқадарё вилояти
🔘 Қарши шаҳар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 364 млн сўмга яқин;➡️ Андижон вилояти
🔘 Балиқчи туман 2-сон техникуми 800 млн сўм;➡️ Фарғона вилояти
🔘Қува туман Ободонлаштириш бошқармасининг 2 та 2,5 млрд сўмдан ортиқ.
энг яхши таклифларни танлаш ва танлов (тендер) савдоларини ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари махсус комиссиялари томонидан қонун талаблари бузилиши аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, айрим ҳолатларда молиявий жарима қўллаш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли органларга юбориш билан бирга, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Давлат харидлари соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда рақобат учун тенг имкониятларни яратиш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.








