Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 2025 йил якунлари ва 2026 йил учун устувор вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда қўмита раҳбарияти, жумладан, Раис ўринбосари Фаррух Карабаев, Жамоатчилик кенгаши аъзолари, соҳавий мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида Жамоатчилик кенгашининг 2025 йилда амалга оширган фаолияти таҳлил қилиниб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлом рақобат муҳитини таъминлаш, бозорда шаффофликни ошириш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида эришилган натижалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2026 йил учун устувор вазифалар сифатида қонунчиликни янада такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш, рақамли хизматлар орқали мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини кучайтириш, ҳамда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш масалалари белгиланди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан соҳани янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди ҳамда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси шакллантирилди.








