Рақобат сиёсатининг устувор йўналишлари Жамоатчилик кенгаши йиғилишида муҳокама қилинди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда «Глобал ноаниқлик шароитида барқарор иқтисодий ўсиш драйвери сифатида рақобат сиёсати чоралари» мавзусидаги халқаро конференция якунлари юзасидан ахборот эшитилди.
Шунингдек, глобал иқтисодий ноаниқлик шароитида рақобат сиёсатини такомиллаштириш, бозорларда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари ҳамда халқаро экспертлар томонидан билдирилган таклифларни миллий амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада самарали ташкил этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди ҳамда уларни амалиётга жорий этиш юзасидан фикр алмашилди.








