Молиявий хизматлар бозорида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда молиявий хизматлар бозорида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, миллий ва халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда соҳадаги ҳуқуқий механизмларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, банк, тўлов ва суғурта хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш амалиёти, рақамли молиявий хизматларда хавфсизликни таъминлаш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича маърузалар тингланди.
Йиғилиш давомида Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан соҳани янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилиб, уларни амалиётга жорий этиш юзасидан фикр алмашилди.








