Ижтимоий тармоқ орқали “Узум маркет” томонидан қайтарган маҳсулотим муаммоси ҳал этилмаяпти” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйдагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан ўрганишлар олиб борилганда фуқаро савдо платформаси орқали харид қилган хориж маҳсулоти ёқмагани сабабли ўз вақтида қайтариб юборгани, аммо унга товар алмаштириб берилмаган ёки пули ҳам қайтарилмагани маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида “Узум маркет” МЧЖ томонидан харидор билан келишилган ҳолдатоварга тўланган пули қайтарилиши таъминланди.




