Ижтимоий тармоқ орқали “Uzum Marketга 3 та маҳсулотга буюртма бергандим, аммо иловасида кўрсатилган муддатда етказиб берилмаяпти, операторлар эса турли баҳоналардан нари ўтмаяпти…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истъемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда фуқаронинг чангютгич, уяли телефон аппарати ва бошқа буюмлари буюртма қилинган кундан бошлаб 4 кун ўтишига қарамай манзилига келтирилмагани маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида “UZUM MARKET” МЧЖ ХК томонидан мижознинг буюртмаси етказиб берилиши таъминланди.