ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА
Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш йўналишида 2024 йилда 991 та, 2025 йилда 1 642 та, 2026 йилнинг 6 ойида эса 837 та мурожаат келиб тушган.
Хусусан, 2025 йилда мурожаатлар сони 2024 йилга нисбатан 65,7 фоизга ошган. 2026 йилнинг биринчи ярмида қайд этилган кўрсаткич эса 2024 йилдаги бутун йиллик натижанинг 84,5 фоизига етган.
Мурожаатлар таҳлилига кўра, уларнинг асосий қисми уй-жой, коммунал ва транспорт соҳасига тўғри келган. Жумладан, 2026 йилнинг 6 ойида мазкур йўналишда 397 та (47,4 фоиз) мурожаат қайд этилган. Кейинги ўринларда савдо ва умумий овқатланиш соҳаси — 235 та, алоқа ва ижтимоий хизматлар соҳаси — 191 та мурожаат билан қайд этилган.
Истеъмолчиларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида ҳам салмоқли натижаларга эришилган. Амалга оширилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 2024 йилда истеъмолчилар фойдасига 1,9 млрд сўм, 2025 йилда 2,6 млрд сўм, 2026 йилнинг 6 ойида эса 1,9 млрд сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Шунингдек, истеъмолчиларнинг номуайян доираси манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижасида 2024 йилда 227 463 нафар, 2025 йилда 112 297 нафар, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса 188 453 нафар истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланган.
Ушбу кўрсаткичлар истеъмолчилар мурожаатларини ўз вақтида ва қонуний тартибда кўриб чиқиш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш ҳамда уларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар изчил давом этаётганини кўрсатади.
‼️ Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати, ҳар бир тикланган ҳуқуқ ортида эса қонун устуворлиги ва адолат тамойили мужассам.








