Ижтимоий тармоқ орқали “Lipmotors” Жомбой филиалидан Leapmotor c16 харид қилган гибриди ишламагани яъни ток бермагани, ушбу филиалга мурожаат қилганда муаммони бартараф қилинмагани юзасидан фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишларда автомобиль гибрид усулида ишламагани, фуқаро фақат бензиндан фойдаланаётгани аниқланган.
Ўрганишлар натижасида “Lipmotors” томонидан қисқа муддатда таъмирлаб берилиши таъминланди.






