Ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро “Rashidov’s coffee&barbeque” ресторанига ташриф буюриб, овқатланганидан сўнг банк пластик картаси орқали тўловни амалга оширгани, аммо банк пластик картасидан 375 000 сўм маблағ ечиш ўрнига 3 млн 750 минг сўм маблағ ечиб олинганлиги мавзусида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан мурожаатда қайд этилган ҳолатлар “Rashidov’s coffee&barbeque” ресторанини жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқилди ва ўрганишлар натижасида фуқаронинг банк пластик картасига ортиқча ечиб олинган 3 млн 375 минг сўм маблағ қайтартирилиши таъминланди.