Ижтимоий тармоқ орқали “Умумий овқатланиш шохобчасида давлат тилида таомнома тақдим этилмади…” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Мазкур мурожаат юзасидан Рақобатини ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.
Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишларда “Мохигул ширин таомлари” хусусий корхонасига қарашли Самарқанд шаҳридa жойлашган “Блинный Домик” номи остида фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш шохобчасида таомнома давлат тилида эмаслиги, балки рус тилида эканлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасида:
– Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализатсияқилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши, шунингдек товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилиши белгилаб берилган.
Юқоридаги қонунбузилиш ҳолати юзасидан ҳудудий бошқарма ходимлариитомонидан корхона раҳбари билан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг ошхонанинг хорижий тилдаги таомномалари давлат тилидаги таомномалар билан алмаштирилди.
Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича корхона раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 178-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва чора кўриш юзасидан тегишли маълумотлар суд органларига юборилди.