Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар марказининг бошланғич нархи 14 млрд бўлган тендер савдосида қонунбузилиш ҳолатининг олди олинди
Рақобат қўмитаси томонидан «Skymed-Technologies» МЧЖ мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази давлат муассасаси буюртмачилигида тиббий жиҳозлар харид қилиш бўйича бошланғич нархи 14 млрд бўлган тендер савдосида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганиш натижасида, Харидлар маркази давлат муассасаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланди.
Юқоридагиларга мувофиқ, амалга оширилган ишлар натижасида Харидлар маркази давлат муассасаси томонидан ўтказилган тендер савдоси белгиланган тартибда бекор қилинди.
Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.








