1 Савол: Анвар миллий валютада 1 йил муддатга банк омонатини танлади. У 100 минг сўм миқдорида банк омонатидан ойлик даромад олишни хоҳлайди. Агар ойлик фоизли омонат бўйича фоиз ставкаси 20% бўлса, омонат миқдори қанча бўлиши керак?
2 Савол: Анвар 10 млн сўмни банкка 1 йил муддатга депозитга (омонатга) қўймоқчи. Банкда уч хил таклиф мавжуд. Қайси вариант Анвар учун энг фойдали бўлади?
3 Савол: Анварнинг отасига ховлиси ташқарисидаги 10 метр узунликдаги ерни сув йўли учун қазиш зарурати пайдо бўлди. Ушбу ишни бажариш учун ишчиларнинг таклифларни ўрганди. Биринчи жамоа 1,2 млн сўм учун барча ишларни бажаришни таклиф қилади. Иккинчи жамоа учун ҳар икки метрда қазиш учун 225 минг сўм керак бўлади. Учинчи жамоанинг хизмат ҳақи эса қазишнинг биринчи икки метрини 40 минг сўм, ҳар бир кейинги метр эса аввалгисидан 25 минг қимматроқ туради. Тўртинчи жамоа эса аввалги учта жамоа таклиф қилган нархнинг ўртача қийматини сўради. Анварнинг отаси энг кам харажат билан сув йўли қазиш учун қайси жамоани танлаши керак?
4 Савол: Собир А банкига оддий фоизлар бўйича 1600000 сўм миқдорида вақтинча бепул омонат қўйди, бир йил ўтгач, банк депозити бўйича умумий даромад миқдори 251000 сўмни ташкил этди. Унинг ҳамкасби Анвар Б банкида оддий фоизда 1700000 сўм миқдорида пул қўйди ва бир йил ўтгач, банк депозитидаги даромад миқдори 265000 сўмга етди. Алишернинг C банкига қўйган 1800000 сўм омонати бир йилда 280000 сўм фойда берди. Қайси банк энг юқори фоиз ставкасига эга?
5 Савол Банкдаги миллий валютадаги омонат бўйича фоиз ставкаси йилига 18 фоиз, хориж валютасидаги (АҚШ доллар) омонат бўйича 3 фоиз. Бугунги кунда бир АҚШ доллари 10860 сўмни ташкил қилади ва Анварнинг тахминига кўра, 12 ойдан кейин АҚШ доллари курси 3 фоизга камаяди. Анвар учун қайси омонат тури фойдалироқ?
6 Савол Жисмоний шахснинг даромад солиғи нима?
7 Савол Анвар 18 ой муддатга 500 минг сўм бошланғич тўловдан ташқари ойлик тўлови 285 минг сўм бўлган телефонни кредитга солиб олмоқчи. Агар телефон нархи 6,0 млн сўм бўлса, яна тўлаши керак бўлган суммани аниқланг.
8 Савол Банкнинг банк операсияларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи лисензияси чақириб олинганда (бекор қилинганда) истеъмолчиларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш қайдай тартибда амалга оширилади?
9 Савол Истеъмолчи кредит шартномаси бўйича қарзнинг асосий суммасини қайтариш ва (ёки) фоизларни тўлаш муддатларини бузганда, банк қандай йўл тутади?
10 Савол Хорижий тилларни ўрганиш учун ўқув марказига бориб, 6 ойлик курс учун пул тўладингиз, лекин ўқитувчи-репетитор Сизга 2 ойдан буён истаганингиздек дарс бермаса, қандай йўл тутасиз?