Монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан давлат иштирокидаги 3 та хўжалик юритувчи субъектлар ташкил этилганлиги учун иш қўзғатилган.
Жорий йилнинг 1 июнь холатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонининг 2-банди “г” кичик бандига мувофиқ давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этишга монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш юзасидан Қўмитага жами 11 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
4 та ҳолатда товар бозори ривожланмаганлиги сабабли давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этишга розилик берилди;
2 та ҳолатда товар бозорда (таълим ҳамда синов лаборатория хизматлари соҳасида) бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлар мавжудлиги муносабати билан давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга розилик беришни рад этиш тўғрисида махсус комиссия қарори қабул қилинди;
5 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ ёки мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлик мақсадлари билан боғлиқ бўлган давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар ташкил этилаётганлиги муносабати билан монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги талаб этилмаслиги тўғрисида тегишли жавоб хатлари берилган.
Бундан ташқари, 3 та ҳолатда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар ташкил этилганлиги аниқланди ва улар бўйича белгиланган тартибда иш қўзғатилиб тегишли чоралар кўрилди.