#Халқаро_семинар
Ўтказилаётган семинар доирасида АҚШ Савдо вазирлигининг товар фьючерслари бозори бўйича халқаро эксперти Кевин Пикколи товар фьючерслари бозорларининг ишлаш тамойиллари, фьючерс шартномаларининг нархлар барқарорлигини таъминлаш ва бозор иштирокчиларининг хавфларини бошқаришдаги аҳамияти ҳақида тақдимот қилди.
CLDP дастурининг халқаро маслаҳатчиси Алеена Насир Рақобат қўмитаси билан ўрнатилган ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан АҚШ сафари доирасида имзоланган Йўл харитасида белгиланган чора-тадбирлар ижросини ташкил этиш, Рақобат қўмитасининг товар фьючерсларини тартибга солиш соҳасидаги касбий кўникмаларини оширишга қаратилган амалий семинарларнинг натижадорлиги юқори эканлиги таъкидлаб ўтди.
Семинар доирасида товар фьючерслари бозорларининг ишлаш тамойиллари, биржа савдолари, ҳисоб-китоб ва клиринг тизимлари, комплаенс талаблари, AML/KYC механизмлари, бозор мониторинги, хавфларни бошқариш, ҳуқуқий таъсир чоралари (enforcement) ҳамда бозор яхлитлигини таъминлаш масалалари кенг муҳокама қилинмоқда.








