ТОВАР БОЗОРИНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ТЎЙИНГАНЛИК ДАРАЖАСИ БЎЙИЧА ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажмлари, рақобат муҳити ҳолати ҳамда импорт географияси юзасидан таҳлил ишлари амалга оширилмоқда, жумладан:
Декстринлар ва бошқа модификацияланган крахмаллар:
⏺Мавжуд ҳолат: Республикада 2 та корхона томонидан 70 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган.
⏺Импорт: 5,1 минг тн.
⏺Экспорт: 64 тонна.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 1,4 фоиз.
Крахмал асосидаги елимлар:
⏺Мавжуд ҳолат: Республикада 2 та корхона томонидан 1,8 минг тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
⏺Импорт: 1,5 минг тн.
⏺Экспорт: 117 тонна.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 56,7 фоиз.
Мебель фурнитураси:
⏺Мавжуд ҳолат: Республикада 18 та корхона томонидан 1,3 минг тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
⏺Импорт: 1,1 минг тн.
⏺Экспорт: 180 тонна.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 58 фоиз.
Пойабзалларнинг қуйи қисми (подошва):
⏺Мавжуд ҳолат: Республикада 17 та корхона томонидан 3,7 млн жуфт маҳсулот ишлаб чиқарилган.
⏺Импорт: 4,6 минг тн.
⏺Экспорт:40 тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 37 фоиз.
Полиграфик бўёқлар:
⏺Мавжуд ҳолат: Республикада 2 та корхона томонидан 119 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган.
⏺Импорт: 1,8 минг тн.
⏺Экспорт: 777 тонна.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 10,8 фоиз.
Таҳлил натижаларига кўра, мазкур товар бозорларида маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси паст бўлиб, янги ишлаб чиқариш лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд ҳисобланади.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Республикамизда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан юқоридаги каби маҳсулотларнинг тўйинганлик таҳлил натижалари эълон қилиб борилмоқда.
Шу билан биргаликда, қўшимча қайсидир маҳсулотлар бўйича таҳлил ўтказиш ва улар тўғрисида маълумотларни олишни истасангиз Рақобат қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.


