Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
Тадбиркорлар учун янада қулайликлар яратиш мақсадида ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) онлайн тарзда автоматлаштирилган тизимда аукционларга чиқарилмоқда. Бу ортиқча оворагарчиликларсиз инсон омили аралашмаган ҳолатда савдолар ўтказилиши имконини беради.
Шунингдек, ушбу жараённинг қулайликларидан яна бири ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун реклама жойининг паспорти ҳамда уларни ўрнатиш учун шартномалар оммавий оферта шаклида «E-auksion» электрон савдо платформасининг ягона электрон савдо майдончасида аукцион ғолибига автоматик тарзда берилади.
Юқоридагиларнинг асоси сифатида жорий йилнинг 24 апрель куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида жойлашган ташқи реклама объектлари “Tashqi reklama” рақамли мониторинг тизими “E-auksion” электрон савдо платформасига жойлаштирилди.
Жойлаштирилган лотлар:


Ушбу йўналишда Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК муҳим техник ва ташкилий ишларни амалга оширмоқда.
Тадбиркорлар ушбу аукционда 30 кун давомида иштирок этиш учун ариза топширишлари мумкин.