ТАДБИРКОРЛАР ВА ФАРМАЦЕВТИКА СОҲАСИ ВАКИЛЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Рақобат қўмитаси томонидан йўлга қўйилган “Биз сизни эшитамиз” лойиҳасининг бу галги сонида, Тадбиркорлар билан учрашув ўтказиш, рақобатга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш режа қилинган.
Шу сабабли, мазкур лойиҳа доирасида “Фармацевтика соҳасида юзага келаётган муаммолар ҳамда аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлаш” мавзусида очиқ мулоқот ташкиллаштирилмоқда.
Шу муносабати билан, жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 11:00да Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги биносида бўлиб ўтиши режалаштирилган лойиҳада ўзингизни қизиқтирган савол ва таклифлар билан фаол иштирок этишингизни сўраймиз!
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 4. (Мўлжал: Ўрда бекати)