Рақобат қўмитасининг Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг январ ва феврал ойлари давомида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганиш натижаларига мувофиқ, Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган 30 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларга, мисол учун:
“COCA-COLA ICHIMLIGI UZBEKISTON LTD” MCHJ XK,
“INTERNATIONAL BEVERAGES TASHKENT” MCHJ XK (PEPSI), “MAK FOOD SERVIS” MCHJ,
“LUMIERI” MCHJ,
“TURAN MEDIA” MCHJ,
“OQTEPA FOOD SERVICE” MCHJ,
“BARATRUM” MCHJ (SAFIA)га нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартиби бузилиши юзасидан ишлар қўзғатилиб, молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.