#Ҳуқуқий_саводхонлик
Темир йўлда бепул хизматлар борлигини билармидингиз?
⁉️ ФУҚАРОДАН САВОЛ:
— Вокзал ҳудудида йўловчилар қандай хизматлардан бепул фойдаланиши мумкин?
ЖАВОБ:
☑ Йўловчилар вокзал ҳудудида қуйидаги хизматлардан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга:
🛒 Юк аравачалари — оғир юкларни ташиш учун.
👨👩👧👦 «Она ва бола» хонаси — кичик ёшдаги фарзанди билан сафар қилаётган йўловчилар учун.
📶 Wi-Fi хизмати — кутиш залларида интернетдан бепул фойдаланиш имконияти.
🩺 Тиббий ёрдам пункти — шошилинч биринчи тиббий ёрдам олиш учун.
♿️ Махсус аравачалар — ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиши чекланган шахслар учун.
🚻 Ҳожатхона — амалдаги поезд чиптаси мавжуд бўлган йўловчилар учун қўшимча тўловсиз.
▫️Шунингдек, поезд ичида (йўл давомида) вагон кутубхонаси хизмати ва иссиқ чой, ичимлик суви ва шакар (оқ қанд)лар бепул тақдим этилади.
‼️ Эслатма: Ушбу хизматлардан фойдаланиш бўйича вокзал ходимларига мурожаат қилишингиз мумкин.
ҲУРМАТЛИ ИСТEЪМОЛЧИЛАР!
Агар темир йўл вокзалларида ушбу хизматлар учун Сиздан ноқонуний равишда пул талаб қилинса ёки хизмат кўрсатишдан бош тортилса, Вазирлар Маҳкамасининг 851-сонли қарорга асосланиб ўз ҳуқуқингизни талаб қилишга тўла ҳақлисиз.








