Муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида (https://t.me/RaqobatGovUz/8953) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ушбу ҳолатлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли истеъмолчилар, сизда ҳам юқоридаги каби темир йўл кассаларидан билет сотиб олинган вақтда совутиш тизими (кондиционер) хизматлари учун тўлов амалга оширилишига қарамасдан йўловчи поездларида ҳаракатланган вақтингизда совутиш тизими (кондиционер) ишламаганлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитаси ёки “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖга (поездларда ҳаракатланган вақтингизда совутиш тизими (кондиционер) ишламаётганлигини тасдиқловчи фото ва видео материаллари билан қуйидаги рақам ва электрон почта манзилларига) мурожаат қилишингиз мумкин.
«Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ,
+99871 299-94-50 (1005)
uzjeldorpass@mail.ru
Рақобат қўмитаси,
+99871 207-47-00 (1159)
info@antimon.gov.uz
Мазкур мурожаатларни ўрганиш давомида маълум бир йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчи поезд таркибидаги йўловчи вагонининг совутиш тизимлари ишламаганлиги бўйича мурожаатлар ўз тасдиғини топган ҳолларда, мазкур йўловчиларга ҳаво ҳароратини мўътадиллаштириш ва совутиш тизимлари ишламаганлиги учун тегишли миқдордаги пул маблағлари компенсация сифатида қайтариб берилишини маълум қиламиз.
Шунингдек, Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан жорий йилнинг 19 июль санасидан купе типидаги вагонларнинг ҳаво совутиш тизими учун тўлов ундирилмасликни, яъни чипта нархидан чегирилганлигини билдирамиз.