Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Олий таълим муассасалари ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси ташкил этилди.
Ушбу курс давомида иштирокчилар қуйидаги асосий мавзулар юзасидан назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар:
⏺“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг асосий тамойиллари;
⏺Устун мавқе, монополия ва табиий монополиялар;
⏺Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва картель келишувлари;
⏺Давлат харидлари ва тендер жараёнларида рақобатга оид қонунбузарликлар;
⏺Рақамли платформаларнинг бозордаги ҳукмрон мавқеини баҳолаш;
⏺Биржа савдоларидаги манипуляция ва ҳуқуқий жавобгарлик.
Маърузаларни соҳада катта тажрибага эга мутахассислар – қўмита масъуллари ва юридик доира вакиллари олиб борди.
Амалий мисоллар, мутахассислар билан очиқ мулоқот ва тест синовлари орқали ўқув жараёни янада самарали ўтди.
Мазкур курс рақобат муҳитини такомиллаштириш, давлат идоралари ва бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда шаффофлик ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.
Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.