Бўлимнинг вазифалари ва функциялари

 

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчиларининг (жисмоний шахсларнинг) ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш;

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт хизматлари соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилинганлигини таҳлил қилиш ҳамда таклиф ва эътирозлар ишлаб чиқиш;

коммунал хизматлари, қурилиш ва транспорт соҳасида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш (олдини олиш) юзасидан таклифлар тайёрлаш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Қўмита ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ режа кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;

аҳолининг истеъмол маданияти ва юқоридаги соҳаларда саводхонлик даражасини оширишга кўмаклашиш.

Бўлим режа кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, ушбу кўрсаткичларга эришиш учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

ижтимоий тармоқлар ва бошқа ресурслардан фойдаланган ҳолда коммунал соҳадаги, жумладан, электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни етказиб бериш, канализация ҳамда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг кўрсатилишида истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишини, мавжуд муаммоларни ва ушбу масалаларда жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш;

коммунал хизматлари, қурилиш ва транспорт соҳасида ваколатли органлар ҳисоботларини олиш ва таҳлил қилиш ҳамда билан ҳамкорликда истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўймасликни ва олдини олишни амалга ошириш;

ижро интизоми мониторинги ҳолати юзасидан берилган ахборот асосида ижроси назоратга олинган ҳужжатлар бажарилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш бўйича мутассадди ходимлар билан биргаликда зарурий амалий чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш.

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасидаги соҳасида истеъмолчилар муаммоларини улардан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ўрганади;

тегишли соҳаларда истеъмолчилар муаммоларини интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ахборотлар, бошқа идоралардан келиб тушган маълумотлар асосида ўрганади;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Кўмита фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини таҳлил қилади ва таклифлар киритади;

тегишли соҳаларда истеъмолчилар муаммоларини, уларнинг ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилади ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш (олдини олиш) юзасидан таклифлар тайёрлайди;

тегишли соҳаларда мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилади, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари бузилаётган масалаларни биргаликда бартараф этиш бўйича чоралар кўради;

тегишли соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан тизимли ўрганишлар ташкил қилади, шу жумладан қоидалар, оммавий оферта ва шартномаларни қонунчилик талабларига мослиги юзасидан таҳлил қилади, натижаларни умумлаштиради ва таклифлар тайёрлайди;

тегишли соҳаларда аниқланган муаммоларни, соҳаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги мавжуд камчилик ва бўшлиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

тегишли соҳаларда истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

тегишли соҳаларда ўзини-ўзи тартибга солиш тижимини, шу жумладан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда истеъмолчилар муаммолари билан ишлаш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизимини йўлга қўйишни (жорий қилишни) ташкил қилади;

истеъмолчиларнинг номуайян доираларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини судларда ҳимоя қилишни кўзлаб судларга даъво аризалари киритиш, мутахассис сифатида судларда иштирок этиш орқали амалий ёрдам кўрсатади;

тегишли соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва соҳаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиши юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўради, шу жумладан белгиланган тартибда иш қўзғатиш, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан, шунингдек, тегишли чора кўриш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун ваколатли идораларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш масалалари бўйича раҳбариятга ахборот ва таклифлар киритади;

тегишли соҳаларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни, соҳани тартибга солувчи қонунчиликни янада такомиллаштириш, шунингдек молиявий саводхонликни ошириш бўйича халқаро тажрибани ўрганади, мутасадди вазирлик ва идоралар, жамоатчилик, тегишли тартибда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади;

Бошқарма ва Қўмитанинг бошқа таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари билан бирга Бўлим ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур ҳужжат ва материаллар тайёрлашда иштирок этади;

Бўлим қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.