Товар-хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш бошқармаси
Бошқарманинг вазифалари ва функциялари
Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Қўмитага юклатилган вазифа ва функцияларни ҳудудий органлар ва Қўмитанинг идоравий мансуб ташкилотлари билан самарали бажарилишини таъминлаш;
товар биржаларини лицензиялаш ва лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш;
товар биржалари лицензиялари реестрини юритиш;
биржа фаолияти соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
биржа савдоларида рақобат қонунчилигига риоя этилиши устидан назорат қилиш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш
ички бозорда асосий турдаги истеъмол товарларининг (тасдиқланган рўйхат асосида) нархларини таҳлил қилиш ҳамда рақобатни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш чоралари кўриш;
халқаро тажриба ва биржа фаолиятининг жорий қилиш тенденцияларини ўрганиш;
Бошқарма фаолияти соҳасининг меъёрий-ҳуқуқий ва методологик базасини такомиллаштириш.
Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Биржа фаолиятини тартибга солиш соҳасида:
биржа фаолиятини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан биржа стандартларини ишлаб чиқиш ва раҳбариятга танишиб тақдим этиш ва ўз ваколати доирасида уларни қўллаш бўйича тушунтиришларни таъминлаш;
биржа фаолиятини юритиш ҳуқуқи учун лицензия олишга ҳужжатлари бўйича хулосалар тайёрлаш;
биржа фаолиятини лицензиялаш бўйича эксперт комиссияси ишини ташкил этиш, шу жумладан, комиссия раиси билан келишилган ҳолда кун тартибини тузиш, комиссия аъзоларини кўриб чиқилаётган материаллар билан таништириш, комиссия протоколларини тайёрлаш, уларни тасдиқлаш ва сақлаш;
биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия ҳуқуқини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳаларини Қўмита раисига тақдим етиш;
лицензиялар билан лицензия шартномаларини рўйхатдан ўтказиш;
биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш;
лицензиялар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини мониторинг қилиш;
биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияларни янгилаш ва дубликат лицензиялар бериш;
биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар реестрларини юритиш;
лицензиялар томонидан белгиланган тартибда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш ва режали текширишлар ўтказиш;
Қўмита раиси томонидан кўриб чиқиш учун раис ўринбосари билан келишган холда биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларни тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги биржа фаолиятини лицензиялаш билан боғлиқ масалалар тўғрисидаги буйруқлар лойиҳасини тақдим этиш;
биржа фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи лицензиялаш билан боғлиқ масалалар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш;
биржа фаолиятининг халқаро тажрибасини ўрганиш, эслатмалар ва ҳисоботлар, шунингдек тадқиқотлар натижалари асосида таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш, лицензиялашни ва лицензияланадиган субъектлар фаолиятини такомиллаштириш учун таклифлар тайёрлашда тадқиқот материалларидан фойдаланиш;
лицензия талабгорларининг аризаларини кўриб чиқиш жараёнининг ошкоралигини қўмита веб-сайти режим иловаларни интерактив акс эттирувчи ўтиш босқичларини таъминлаш ва ташкил этиш;
юқори ликвидли ва (ёки) монополь маҳсулотларни тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда биржа савдоларига қўйилишини назорат қилиш;
фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган юқори ликвидли ва (ёки) монополь турдаги маҳсулотларнинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилишини олдини олиш;
биржа савдоларида улушнинг сунъий равишда оширилишини аниқлаш мақсадида биржа савдолари иштирокчилари томонидан маҳсулотни харид қилиш ҳажмларини назорат қилиш;
товарлар бўйича белгиланган аванс миқдорлари, тўлов ва етказиб бериш муддатларига риоя этилишини мониторинг қилиш;
форвард шартномаси бўйича маҳсулотни белгиланган муддатда юклаб жўнатилишини ўрганиш;
юқори ликвидли ва (ёки) монополь маҳсулотларнинг биржа савдосида сотилмай қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш орқали маҳсулотларни савдоларга қўйиш.