Монополияга қарши тартибга солиш, нархлар ва тарифларни назорат қилиш бошқармаси
Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик субъектлари ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарлар (хизматлар) нархлари устидан мониторинг олиб бориш;
нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик субъектлари ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарлар нархларини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича таклифлар тайёрлаш;
устун мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополия субъектларининг товарларига (ишларига, хизматларига) харажатларни камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
тартибга солинадиган нархларнинг (тарифларнинг), шунингдек, Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарларга (хизматларга) монополь юқори ва монополь паст нархлари қўлланилиши ҳолатларини таҳлил қилиш;
хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқени суиистеъмол қилишини аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
истеъмол бозорини, давлат томонидан нарх-навоси тартибга солинадиган товарларга (ишларга, хизматларга) нархларнинг динамикаси ва нарх шаклланиши механизмларини ўрганиш;
товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) тартибга солинадиган нархлари (тарифлари) ва устама нархларига риоя этилишини таҳлил ва назорат қилиш;
табиий монополия субъектлари фаолияти устидан давлат назорати амалга ошириш;
Қўмита томонидан юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳудудий бошқармалар ва тегишли таркибий тузилмалар билан биргаликда самарали бажарилишини таъминлаш;
монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобатни ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотларда қатнашиш, раҳбарият топшириғи билан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми мониторинги ҳолати юзасидан берилган ахборот асосида ижроси назоратга олинган ҳужжатлар бажарилишини ва мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш бўйича мутасадди ходимлар билан биргаликда зарурий амалий чора-тадбирларни белгилаш ва уларни амалга ошириш;
Бошқармага юклатилган топшириқларни сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш.
-
Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Монополияга қарши курашиш қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирларини ташкил этиш;
монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик субъектлари ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарлар (хизматлар) нархлари устидан мониторинг олиб бориш;
рақобатга қарши ҳаракатларни ва тартибга солинадиган нархларнинг (тарифларнинг), шунингдек, Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарларга (хизматларга) монополь юқори ва монополь паст нархларининг асоссиз ўсишини аниқлайди ва уларга чек қўяди;
товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) тартибга солинадиган нархлари (тарифлари) ва устама нархларига риоя этилишини таҳлил ва назорат қилади;
бозор субъектлари фаолиятига салбий таъсир этувчи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда рақобатни ривожлантириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
рақобат ҳолати ва Қўмита томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида таҳлилий ҳисоботларни (ҳисоботларни) тайёрлашда иштирок этиш;
рақобат тўғрисидаги сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва рақобатни ривожлантириш;
бошқарманинг вазифалари ва функцияларига кирадиган масалалар бўйича Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар расмий сўровига мувофиқ давлат органлари томонидан ўтказиладиган ўрганишларда ваколат доирасида қатнашиш, бунда монополияга қарши қонунчилик талаблари юзасидан тегишли ёзма хулосалар бериш, шу жумладан, ўтказиладиган текширишларда далолатномалар тузиш;
монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг монополияга қарши курашиш органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳар тарафлама ҳамкорликни ташкил этишда иштирок этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш;
бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.