Жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш бўлимининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Қўмита раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш;
оммавий ахборот воситалари (кейинги ўринларда – “ОАВ”) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Бўлим билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;
Қўмита фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, Қўмитанинг расмий веб-сайти, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа-турлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
Қўмитада мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва сотсиал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Қўмитанинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;
ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникатсиялар агентлиги (кейинги ўринларда — “Агентлик”) билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида Қўмита раҳбариятининг чиқишларини ташкил этиш;
ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида Қўмита фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Қўмита фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида ваколатли вазирликлар ва идоралар орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (босма маҳсулотлар, фото, аудио, видеоматериаллар ва ҳ.к.) билан таъминлаш;
Қўмита ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда Қўмита расмий веб-сайтида жойлаштириш;
Қўмита фаолиятига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.
аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган материаллар тайёрлаш;
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимининг хориж тажрибасини таҳлил қилиш ва унинг асосида материаллар тайёрлаш;
Жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш бўлими қуйидагилар функсияларни бажаради:
ахборотни ОАВда, Қўмитанинг расмий веб-сайтида тезкор жойлаштиради ва ўз вақтида янгилаб боради, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобил тармоқларни ривожлантиради;
ОАВда, шу жумладан, интернет тармоғида ахборот жойлаштиради (чоп этади), шунингдек, уларни расмий веб-сайтларда, ҳамма кириши мумкин бўлган хоналар ва жойларга жойлаштириш ва янгилаб боришни таъминлайди;
оммавий тадбирларни, шу жумладан, Қўмитанинг раҳбарлари иштирокидаги тадбирларни (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқаларни) ташкил этади ва ўтказади;
оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун Қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий ва статистик матнлар, фото, аудио, видеоматериаллар ва бошқа маълумотларни тайёрлайди;
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ахборот хизмати билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантиради, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий ахборот воситалари сўрови асосида уларга оғзаки, ёзма ва электрон шаклда ахборот тақдим этади;
қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, ижтимоий аҳамиятга молик муҳим дастурлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб боради;
Қўмита фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлайди ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилади, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этади;
Қўмита фаолиятини тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий ОАВ ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
Қўмита фаолиятига доир фото, аудио ва видеоматериалларни тайёрлайди ҳамда уларни тайёрлаш жараёнида давлат ва нодавлат ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Қўмитанинг фаолият соҳасига алоқадор фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда ОАВнинг Қўмита фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади.
Мурожаат учун: press@antimon.gov.uz