Бўлимнинг вазифалари ва функциялари
Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Замонавий ахборот – коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кадрларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйишнинг максимал даражада шаффоф ва адолатли тартибини жорий этиш;
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5843-сон Фармонига асосан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлардаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш тўғрисидаги тартибга асосан иш юритиш;
Муваффақиятли хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда менежментнинг замонавий тизимлари асосида кадрлар билан ишлаш механизмини такомиллаштириш;
Кадрларни бошқариш соҳасида ходимлар таркибининг сон ва сифат хусусиятлари Қўмита тизими олдида турган вазифаларга мувофиқ келишига эришиш ва уни сақлаб қолишга йўналтирилган сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;
Қўмитанинг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини Қўмита олдида турган вазифаларга, уларни ривожлантириш стратегияларига, шунингдек, меҳнат бозоридаги ўзгариб бораётган ташқи ва ички конъюнктурага мос равишда қаноатлантириш;
Қўмита ходимлари учун мансаб поғоналаридан кўтарилишда меҳнат фаолиятини ахлоқ-ирода сифатлари, иқтидори ва кўникмаларини объектив баҳолашга асосланган тенг имкониятлар яратиш;
Кадрлар салоҳиятини доимий ривожлантириш ва максимал тўлиқ иштирок этишини таъминлаш асосида Қўмита олдида турган вазифаларга эришишда ҳар бир ходимнинг шахсий ҳиссасини оширишда кўмаклашиш;
Давлат фуқаролик хизматчиларида юксак касбий одоб-ахлоқни, коррупцияга қарши туриш маданиятини ва унга тоқат қилиб бўлмайдиган муносабатни шакллантириш бўйича таъсирчан чораларни кўриш;
Мунтазам асосда кадрларнинг профессионал даражасини ошириш, бунда уларнинг узлуксиз таълим олишини (соҳага оид ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда), шу жумладан хорижда ташкил этиш;
Кадрлар стратегиясини ишлаб чиқиш ва ходимларни бошқариш жараёнларини такомиллаштириш;
Қўмита тузилмаси ва штатни оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Қўмитанинг мақсадлари, стратегияси ва ихтисослашувига мувофиқ кадрларни уларнинг малакасини, шахсий ва ишчанлик фазилатини баҳолаш асосида тўплаш, танлаб олиш ва жойлаштириш;
Ходимлар билан ишлаганда меҳнат қонунчилиги меъёрларига амал қилинишини таъминлаш;
Асосий лавозимларга кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлаш, шунингдек раҳбарлик лавозимларга таклиф қилиш.
Бўлим ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Таркибий бўлинмалар раҳбарлари билан биргаликда амалдаги қонунчиликка мувофиқ Қўмита ходимларининг танлаб олиниши ва жой-жойга қўйилишини;
ёш мутахассисларни улар ўқув муассасасида олган касби мутахассислигига мувофиқ қабул қилиш, жойлаштириш ва жой-жойига қўйлишини;
уларни стажировкасини ва ишлаб чиқариш фаолиятига мослаштириш бўйича ишларни ташкил қилишни таъминлаш;
меҳнат қонунчилигига, низомлар, йўриқномалар, Қўмита раҳбарининг фармойишлари ва буйруқларига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатишни ўз вақтида расмийлаштириш;
кадрларнинг касбий-малака таркиби асосида Қўмитада кадрларга оид вазият динамикасини мунтазам таҳлил қилиш, унинг ўзгаришини прогнозлаш ва режали такомиллаштириш;
лавозимларни эгаллаш тизимини ишлаб чиқиш, ходимларни танлаб олишда, жой-жойига қўйишда, уларнинг касбий ўсишини режалаштиришда уларнинг ишчанлик ва касбий фазилатларини ўрганишнинг замонавий усулларини қўллаш;
ишга қабул қилинган ходимларни умумий ва касбий мослаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш;
барча бошқарув даражаларида кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда уни якка тартибли режалар бўйича мақсадли тайёрлаш, кадрлар захирасини вақти-вақти билан баҳолаш ва уларнинг раҳбарлик лавозимларини эгаллашга тайёрлиги даражаси ҳақида хулоса тайёрлаш, кадрларнинг стажировкадан ўтказиш ва ротацияси, уларни махсус курсларда ўқитиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
ходимларни ва уларнинг фолияти натижаларини комплекс баҳолаш тизимини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ходимларни аттестациядан ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилиш; аттестация натижаларини таҳлил қилиш ва аттестация комиссияси қарорларини амалга ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш; аттестациядан ўтказишни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;
моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг амалдаги шакллари самарадорлигини таҳлил қилиш, уларнинг ходимларнинг меҳнатдаги ва ижтимоий фаоллигини оширишга таъсирини кучайтириш бўйича таклифлар киритиш, персонални мотивациялашни ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ходимларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, малака оширишни ташкил қилиш;
кадрлар ишининг илмий-услубий таъминоти, унинг моддий базасини янгилаш, кадрларни бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича ишларни замонавий ахборот технологиялари ва автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланган ҳолда ташкил қилиш;
қўмитанинг штатлар жадвалини тайёрлашда ва раҳбариятга тасдиқлаш учун киритишда иштирок этиш, қабул қилинган буйруқларга мувофиқ уларни тузатиш ва ўзгартиришлар киритиш;
табель ҳисобини юритишни, ходимларнинг миқдор ва сифат таркиби, уларни ривожлантириш ва ҳаракати, таътиллар жадвалини тузиш ва бажариш ҳақида жамғариладиган маълумотлар банкини шакллантириш ва юритишни ташкил қилиш;
қонунчиликда назарда тугилган кадрлар бўйича ҳисоботлар ва ахборотни меҳнат органлари, статистика ва бошқа давлат органлари учун тайёрлаш;
ходимларнинг шахсий йиғмажилдлари ва бошқа ҳисоб материалларини шакллантириш ва юритиш, улар архивга топширилгунча уларга ходимларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш;
меҳнат дафтарчаларини юритиш, ҳисобини олиб бориш ва сақлаш, меҳнат стажининг ҳисобини олиб бориш. Қўмита тизими бўйича барча ходимларнинг маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишни ташкил этиш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2019 йилдаги ПҚ 4502-сон қарори);
кадрларга оид ҳужжатларни шакллантириш ва сақлаш, ҳужжатларни архивлаш ва уларни Бўлим бўйича йиғмажилдлар номенклатурасига мувофиқ белгиланган тартибда архивга топширишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш;
Қўмита ходимларига пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш;
ходимларнинг ҳозирги ва олдинги меҳнат фаолияти ҳақида маълумотларни бошқа органлар ва муассасаларга тақдим этиш учун бериш;
Қўмита бўлинмаларида меҳнат интизоми ҳолатини ҳамда ходимларнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилишини назорат қилишни ташкил қилиш;
Меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, кадрлар қўнимсизлигини камайтириш, иш вақтини йўқотиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш;
ходимларга бандлик соҳасидаги ижтимоий кафолатларни, бўшаган ходимларни ишга жойлаштириш ва қайта ўқитиш тартибига риоя этилишини, уларга белгиланган имтиёзлар ва компенсациялар берилишини таъминлаш;
давлат мукофотлари, фаҳрий ёрлиқлар билан такдирлаш, фахрли унвонлар бериш ва ходимларни рағбатлантиришнинг бошқа турларини қўллаш бўйича таклифлар ва материаллар тайёрлаш ва белгиланган тартибда Қўмита раҳбариятига киритиш;
Қўмита ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг кадрлар бўйича мутахассислар ва инспекторларга услубий раҳбарлик қилиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш;
Касаба уюшмаси билан биргаликда ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва меҳнат муҳофазаси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича хатлар, шикоятлар ва аризаларни кўриб чиқиш;
Бўлим қонун ҳужжатларига, Қўмита раиси, Ҳайъат қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.