Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

Ички аудит йўналишида

Қўмита ва унинг тизимида (тасарруфий ташкилотлар) молиялаштиришни амалга ошириш жараёни, бюджет ҳисоби ҳамда молиявий ҳисоботларни тўғри ва тўлиқ юритилиши ва шакллантирилишини ўрганиш, активлардан фойдаланиш ва уларни сақланишини баҳолаш, дебитор
ва кредитор қарздорликни қисқартириш ҳамда давлат харидлари жараёни самарадорлигини оширишга қаратилган молиявий аудит ўтказиш;

Қўмита ва унинг тизимида (тасарруфий ташкилотлар) уларни вазифаларини бажаришда маъмурий ва операцион жараёнларнинг самарадорлигини баҳолаш, молиявий ресурслар мобилизацияси
ва тежамкорлигини яхшилаш йўналишларини ўрганиш, мавжуд ресурслардан фойдаланган ҳолда юқори натижадорликка эришиш, шунингдек давлат дастурлари ва бюджет харажатларининг мақсадли индикаторлари ижросини баҳолаш ва уларни кенгайтириш ҳамда белгиланган вазифаларни тўлиқ ҳажмда, ўз муддатида ва сифатли бажарилишига салбий таъсир этиши мумкин бўлган рискларини аниқлашга қаратилган самарадорлик аудитини ўтказиш;

Қўмита ва унинг тизимида (тасарруфий ташкилотлар) фаолиятини молиявий таъминлашни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишининг риск-таҳлилини амалга ошириш асосида таҳлил қилиш ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини тезкор аниқлаш ва олдини олиш, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган мувофиқлик аудитини ўтказиш;

Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасида (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2022 йил 22 ноябрдаги 63-сон буйруғига илова) белгиланган тартибда ички аудит фаолияти натижалари юзасидан маълумотнома, билдиришнома, хулоса ва ҳисобот расмийлаштириш ҳамда таклиф ва тавсиялар тайёрлаш;

давлат молиявий назорат органлари томонидан ўтказилган молиявий назорат ва аудит натижалари бўйича аниқланган молиявий қонунбузилиш ҳолатларига келгусида йўл қўймаслик ва олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар ва маълумотлар базаси воситасида масофавий аудитни қўллаш;

ички аудит хизмати фаолияти бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда уларни вазирлик ва идоралар раҳбари ва ваколатли давлат органига тақдим этиш;

соҳага оид семинарлар, тренинглар ва бошқа шу каби тадбирларда иштирок этиш ёки уларни ташкил қилиш;

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида

Қўмита ва унинг тизимида (тасарруфий ташкилотлар) ички коррупцияга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, мониторинг ва таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда натижаси бўйича ҳисоботларни юритиш;

соҳага оид семинарлар, тренинглар ва бошқа шу каби тадбирларда иштирок этиш ёки уларни ташкил қилиш;

Қўмита ва унинг тизими (тасарруфий ташкилотлар)да коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро стандарти ҳамда миллий қонунчилик асосида коррупцияга қарши курашиш тизимини йўлга қўйилишини таъминлаш;

Қўмита ва унинг тизими (тасарруфий ташкилотлар)да коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, уларни олдини олиш ва чек қўйишга, оқибатларини, шунингдек ушбу иллатларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва  амалга оширилишини таъминлаш;

Қўмита ва унинг тизими (тасарруфий ташкилотлар)да коррупцияни келтириб чиқарувчи хавфни баҳолаш ва бошқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Қўмита ва унинг тизими (тасарруфий ташкилотлар) ходимлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан ғаразли мақсадларда ноқонуний таъсир кўрсатиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олиш;

Қўмита ва унинг тизими (тасарруфий ташкилотлар) ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан киритилган ахборотлар, келиб тушган мурожаатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тақдимномалари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотлардан келган хатлар бўйича хизмат текшируви ва ўрганишлар ўтказиш;

Қўмита ва унинг тизими (тасарруфий ташкилотлар) фаолияти юзасидан мониторинг, таҳлилий ишларни амалга ошириш, таҳлиллар натижасида сурункали равишда қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар фаолияти юзасидан ўрганишлар ҳамда лозим ҳолларда хизмат текширувлари ўтказиш;

ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлар
ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

Қўмита ва унинг тизими (тасарруфий ташкилотлар) маъмурий биноларига белгиланган тартибда кириб-чиқиш, режим қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Қўмитада коррупция ҳолатларини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги профилактик тадбирларни амалга ошириш;

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш йўналишида

ишлаб чиқилаётган норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида Қўмита ва унинг тизими (тасарруфий ташкилотлар) вазифаларини тўлиқ ҳажмда, ўз муддатида ва сифатли бажарилиши, иқтисодий тежамкорлик, молиявий мақсадга мувофиқлик ҳамда ички назоратни кучайтириш нуқтаи назаридан иштирок этиш;

соҳага оид семинарлар, тренинглар ва бошқа шу каби тадбирларда иштирок этиш ёки уларни ташкил қилиш;

Қўмитанинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги
ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш.

 

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

 

Молиявий аудит ўтказиш бўйича:

бюджет тизими бюджетларидан молиялаштиришни амалга ошириш жараёнини, яъни харажатлар сметаси ва жамланма харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, штатлар жадвали ҳамда уларга қўшимча (тарификация ва бошқалар) ҳужжатларини тузиш, тасдиқлаш, ижро этиш тартиби ва жараёнларини ўрганиш асосида улардаги маблағлардан самарасиз ва ноқонуний фойдаланиш хавфларини камайтириш бўйича таклиф
ва тавсиялар тайёрлаш;

бирламчи ҳужжатларни бюджет ҳисобининг миллий стандартлари асосида юритилишини ўрганиш асосида баҳолаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича маслаҳат, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги, асосланганлиги, тўлиқлилиги ҳамда тўғри шакллантирилганлигини ўрганиш орқали улар юзасидан рахбариятга ишончли ва мустақил маълумотлар тақдим этиш;

асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик юзасидан мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳолати ва уларни келиб чиқиш сабаблари ҳамда манбаларини ўрганиш асосида барча турдаги дебитор
ва кредитор қарздорликларни қисқартириш ва уларни юзага келишига йўл қўймаслик чораларини кўриш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

молиявий оқимларнинг харакати ва улардан тўғри фойдаланилиши ҳамда бюджет ҳисобининг тўғри юритилиши юзасидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда масофавий аудит ўтказиш;

активлардан фойдаланиш ва сақланишини баҳолаш орқали уларни доимий бутлиги ва ишга яроқлилигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирларни ўрганиш ва уларнинг натижалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

масофавий аудитнинг “смарт (ақлли)” модулларини ишлаб чиқиш
ва дастурий мажмуаларга жойлаштириш орқали камчиликларни олдини олишга қаратилган таклифлар тайёрлаш.

Самарадорлик аудитини ўтказиш бўйича:

давлат дастурлари ва бюджет харажатларининг мақсадли индикаторлари ижросини баҳолаш ва уларни кенгайтириш, шунингдек мақсадли индикаторларга эришилишини фаолиятни молиялаштириш билан боғлаш имкониятлари юзасидан ўрганишлар ўтказиш ва таклифлар киритиш;

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари, Қўмита тасарруфидаги ташкилотларнинг вазифаларини бажариш учун шакллантирилган ташкилий тузилма ва унинг таркибидаги лавозимлар, бўйсунув, горизонтал ва вертикал бошқарув шакли ва ҳисобдорликни яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

молиявий ресурслар ва активлардан самарали ҳамда тежамкор фойдаланиш жараёнини баҳолаш орқали уни яхшилаш йўналишларини ишлаб чиқиш;

Мувофиқлик аудитини ўтказиш бўйича:

мавжуд молиявий бошқарувга таалуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши бўйича ўрганишлар ўтказиш орқали уларга амал қилинишини ҳолатини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

фаолиятни ва уни молиявий таъминлашни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этмаслик ҳолатларини тезкор аниқлаш ва олдини олиш, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар тайёрлаш;

тегишли умумий ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши жараёнини ўрганиш орқали ҳужжатларнинг сифатсиз ва кечикиб ишлаб чиқилиши эҳтимолини ҳамда бунинг натижасида моддий ва молиявий ресурсларнинг йўқотилиши рискларини баҳолаш;

“таҳлика-таҳлил” тизимини йўлга қўйиш орқали молиявий қонунбузилиш ҳолатлари рискини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга ошириш.

Ахборот технологиялари аудитини ўтказиш бўйича:

молиявий бошқарувда фойдаланиладиган дастурий таъминотлар
ва ахборот технологиялари билан етарли даражада таъминланмаганлик ҳолатини баҳолаш ва улардаги босқичлар ҳамда жараёнларнинг Қўмита фаолиятини тартибга солувчи ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мослигини ўрганиш;

дастурий таъминотлардан олинадиган молиявий маълумотларни тўғри ва тўлиқ шаклланганлигини ўрганиш;

молиявий бошқарувда фойдаланиладиган дастурий мажмуалардан фойдаланиш тартиблари, босқичлари ва жараёнларининг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлигини баҳолаш;

замонавий ахборот-коммуникацион ва рақамли технологияларни тадбиқ этиш орқали фаолиятни, шу жумладан ички назорат тизимини янада самарадор ва натижадор бўлишини таъминлашга қаратилган таклифлар тайёрлаш.

ички аудит тадбирларини ўтказиш ва унинг натижалари юзасидан маълумотнома, билдиришнома, хулоса ва ҳисобот расмийлаштириш ҳамда таклиф ва тавсиялар тайёрлаш;

давлат молиявий назорат органлари томонидан ўтказилган молиявий назорат ва аудит натижалари бўйича аниқланган молиявий қонунбузилиш ҳолатларига келгусида йўл қўймаслик ва олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ички аудит режаларини “таҳлика-таҳлил”и асосида ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда вазирлик ва идора раҳбарига ҳамда маълумот учун ваколатли давлат органига тақдим этиш;

Коррупцияга қарши курашиш бўйича:

Қўмитанинг таркибий бўлинмалари, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятида мавжуд “таҳлика-таҳлил” тизими самарадорлигини баҳолаш ва сифатини ошириш бўйича асосланган тавсиялар бериш;

Қўмита таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармаларида юзага келиши мумкин бўлган коррупция хавф-хатарини баҳолаб бориш, коррупциявий хавф-хатарни минимум даражага тушириш юзасидан таклифлар бериш;

Қўмита таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармаларининг коррупцияга қарши курашиш чораларини амалга оширишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари, Қўмита тасарруфидаги ташкилотларида коррупция ҳолатларини аниқлайди, уларни олдини олади, қарши курашади ва бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари, Қўмита тасарруфидаги ташкилотлари ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан киритилган ахборотлар, келиб тушган мурожаатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тақдимномалари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотлардан келган хатлар бўйича хизмат текшируви ва ўрганишлар ўтказиш;

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари, Қўмита тасарруфидаги ташкилотлар фаолияти юзасидан мониторинг, таҳлилий ишларни амалга ошириш, таҳлиллар натижасида сурункали равишда қўпол хато
ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар фаолияти юзасидан ўрганиш ҳамда лозим ҳолларда хизмат текширувлари ўтказиш;

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Қўмита
ва унинг ҳудудий бошқармаларида коррупция ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги профилактик тадбирларни амалга ошириш;

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан ғаразли мақсадларда ноқонуний таъсир кўрсатиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олиш.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш йўналишида

Қўмитанинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги
ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш.