Девонхонанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

 

  • Қўмита марказий аппаратида иш юритишни йўлга қўйиш;
  • Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилма ташкилотларида   иш юритиш ва иш юритиш бўйича Йўриқнома  талабларига риоя этиш устидан назорат ўрнатиш бўйича методик раҳбарликни амалга ошириш;
  • Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилма ташкилотларида   ҳужжатлар билаш ишлаш ҳолатини ўрганиш ва мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга ёрдам бериш ва ушбу тўғрисида раҳбариятни хабардор қилиш;
  • Ҳужжат айланишнинг ягона тизими, ҳужжатларни ҳисобини юритиш,   таҳлил қилиш ва назоратни амалга оширишни такомиллаштириш масалаларида услубий ёрдам кўрсатиш;
  • Ўрнатилган талабларга мувофиқ кирим, чиқим ва ички ҳужжатларни системалаштирилган ҳисобини юритиш;
  • Қўмитанинг идоравий архивига сақлаш учун топширилган ҳужжатларни сақлаш ва улардан фойдаланишни таъминлаш;
  • Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилма ташкилотларида ҳужжатлар    билан ишлашга кўмаклашиш, ходимларни иш юритиш, архив иши бўйича  саводхонлигини ошириш;
  • Қўмитанинг ҳужжат айланиши ва архив ишига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда қатнашиш;
  • Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилма ташкилотларида   ҳужжатлар    билан ишлашни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Девонхона қуйидаги  функцияларни бажаради:

  • Ёзишмаларни қабул қилиш,  рўйхатга олиш,  ҳисобини юритиш, , тақсимлаш ва жўнатишни амалга оширади;
  • ёзишмаларни қабул қилиш, сканер қилиш ва жўнатишни амалга оширади;
  • Қўмита тизимида қўлланиладиган ҳужжат айланиш бўйича электрон дастурда ҳужжатлар ҳисоби бўйича ягона маълумотлар базасини юритади;
  • иш юритишни такомиллаштириш ва иш юритиш жараёнларини механизациялаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади;
  • қарорлар, режа-назоратлар, режа-тадбирлар, режа-жадваллар, жадваллар, фармойишлар, буйруқлар, баённомалар, Хайъат йиғилишлари баённомалари, Қўмитада бўлиб ўтган ишчи ёиғилишлари баённомаларини рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сканер қилиш ва жўнатиш;
  • Қўмитанинг йиғилишлари баённомалари ва норматив –ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари бўйича баённомаларни тузишда иштирок этади;
  • Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмалари билан биргаликда Ишлар номенклатурасини ишлаб чиқади;
  • Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмаларидан иш юритуви тугалланган ишларни (папкаларни) қабул қилади, уларни ҳисобини юритади, сақланишини таъминлайди, ишларни (папкаларни) ва ҳужжатларни белгиланган тартибда Давлат архивига топшириш,  жорий архивни шакллантиради ва юритади;
  • Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва таркибий тузилмалар билан биргаликда  ҳужжат айланишини автоматлаштирилган электрон тизимини жорий этади;
  • Ҳужжатлар билан ишлашни мувофиқлаштиради ва Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва  таркибий тузилма ташкилотларида  тасдиқланган жадвалга мувофиқ ҳужжатлар билан ишлаш ҳолатини ўрганади, мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун ёрдам кўрсатади ва ушбу тўғрисида раҳбариятни хабардор қилади;
  • ин юритиш масалалари бўйича ходимлар ўртасида инструктаж (тушунтириш ишларини) ўтказади;
  • ҳужжатлар билан ишлашни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
  • девонхона ваколатига кирган масалалар бўйича Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.