Бошқарманинг асосий вазифалари ва функсиялари
I. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, топшириқлари ва Президент Администрасияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарорлари ва топшириқларининг ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;
Қўмита Марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотларида Иш юритиш ёъриқномаси талабларига риоя этилишини назорат қилиш, иш юритиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
марказий аппарат таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятида иш юритиш ва назорат қилиш бўйича услубий раҳбарлик қилиш, ишларни мувофиқлаштириш ва ҳужжатлар билан ишлаш ҳолатини ўрганиш;
марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотларида иш юритиш бўйича ёъриқнома талабларига риоя этилишида мавжуд камчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш, бу ҳақда Қўмита раҳбариятини хабардор қилиш;
ҳужжат айланиши, ҳисобини юритиш, ҳужжатларнинг бажарилишини таҳлил қилиш ва назорат қилишнинг ягона тизимини такомиллаштиришда услубий ёрдам кўрсатиш;
кирувчи, ички ва чиқувчи ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқ тизимли ҳисобини юритиш;
Қўмитанинг идоравий архивига сақлаш учун топширилган марказий аппарат ҳужжатларининг сақланиши ва фойдаланилишини таъминлаш;
Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятида ҳужжатлар билан ишлашни таъминлаш ҳамда ходимларининг иш юритиш тизими ва архивларни юритиш бўйича саводхонлигини оширишга кўмаклашиш;
ҳужжатлар ва идоравий архив ҳужжат лари билан ишлашда ахборот-коммуникасия технологияларини жорий этишда иштирок этиш, ишларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши, топшириқлар ва ҳужжатларнинг ижросини ўз вақтида таъминланишини назорат ва таҳлил қилиниши, ҳужжатларнинг ҳаракати ва ҳисобини юритишнинг ягона тизимини жорий этилишини таъминлаш;
Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида ижро интизоми ва назоратни ташкил этиш бўйича методик бошқарувни ташкил этиш;
Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида ижро интизоми ҳолатини ўрганиш ва мувофиқлаштириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур ёрдам кўрсатиш ва бу ҳақда марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарларини хабардор қилиш;
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, ҳужжатлар ижросини назорат ва таҳлил қилиш, ҳужжатларнинг ҳаракати, ҳисоби ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича методик ёрдам кўрсатиш;
Қўмитанинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органлари фаолиятини натижадорлигини баҳолаш, улар бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаб раҳбариятга киритиб бориш;
Ҳудудий органлар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда Қўмитанинг ҳудудий органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
ҳудудий бошқармалар билан ҳамкорликда ҳудудларда рақобатни ривожлантириш чораларини кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш;
рақобатни ривожлантириш учун ҳудудлар салоҳияти ва имкониятини ўрганиб чиқиб, таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
ҳудудларда рақобатни ривожлантиришнинг аҳволи ва унинг қатнашчилари тўғрисида жамоатчиликни кенг хабардор қилишни ташкил этилишида қатнашиш;
тегишлилиги бўйича ҳудудий органлар томонидан ўрнатилган тартибда йиллик ва чораклик ҳисоботлар тақдим этиб борилиши, Қўмита томонидан юборилган ёзма ва оғзаки мурожаатларни ҳудудий бошқармалар томонидан ўз вақтида, тўлақонли ва тезкор кўриб чиқилиши ва жавоб тақдим этиб борилишини назорат қилиш;
Бошқарманинг ваколат ва мажбуриятларидан келиб чиқиб бошқа ишларни амалга ошириш.
II. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги функсияларни амалга оширади:
Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида ҳужжатлар ва топшириқларнинг ижросини қонунчиликда ўрнатилган тартибда ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштириш;
ўз мансублигига кўра кирувчи ҳужжатларни қабул қилади, рўйхатга олади, ҳисоб ини юритади, тарқатади;
чиқувчи ёзишмаларни қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмаларидан қабул қилади ва жўнатади;
Қўмита тизимида қўлланиладиган электрон ҳужжат айланиши дастурида ҳужжатларининг ягона маълумотлар базаси тизимини юритади;
иш юритиш жараёнларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Қўмита марказий аппаратининг ички ҳужжатлари:
ишлаб чиқариш бўйича Буйруқлари, Ҳайъат Қарорлари ва йиғилишлари баённомалари, Ишчи мажлислари баённомалари, Фармойишлари, Апеллясия Кенгаши баёнлари ва қарорлари, чора-тадбирлар, назорат режалари, раҳбарият топшириқларини рўйхатга олади ва электрон кўринишда тарқатади.
Қўмитанинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари йиғмажилдлар номенклатурасини биргаликда ишлаб чиқади;
Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмаларидан иш юритилиши якунланган ҳужжатларни идоравий архивга қабул қилади, уларнинг ҳисобини юритади, сақлаш ишларини олиб боради;
жорий архивнинг шаклланишини таъминлайди ва ҳужжатларни белгиланган тартибда Миллий архивга топшириш ишларини амалга оширади ;
марказий аппарат таркибий бўлинмалари, қўмитанинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда ҳужжатлар айланишининг ягона электрон автоматлаштирилган тизимини жорий қилади;
марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотларида ҳужжатлар билан ишлашни мувофиқлаштиради ва тасдиқланган жадвалга мувофиқ ҳужжатлар билан ишлаш ҳолатини ўрганишни амалга оширади, мавжуд камчиликларни бартараф этишда зарур амалий ёрдам кўрсатади, бу ҳақда қўмита раҳбариятига маълумот киритади;
ходимларга иш юритиш бўйича кўрсатмалар беради ва амалиёт ўташини таъминлайди;
ҳужжатлар билан ишлашда ишни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши бўйича ягона маълумотлар базасини юритиш, ижро интизомининг автоматлаштирилган назорати дастурида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, топшириқлар ва ҳужжатларни шакллантириш, уларнинг ижросини кузатиб бориш ва ижро интизомининг натижаларини умумлаштиришни таъминлаш;
Ижро интизомининг жорий (кунлик), ойлик, чораклик таҳлилини раҳбариятга тақдим этади ва таҳлил натижалари бўйича маълумотларни Қўмита Ҳайъати йиғилишларида кўриб чиқиш учун тақдим этади;
ҳужжатлар ва топшириқларнинг ҳаракати ва ҳисобини юритиш, ҳужжатларни янги ахборот технологиялари асосида назорат ва таҳлил қилишнинг ягона тизимини такомиллаштириш, шунингдек, назорат сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва раҳбариятга киритиш;
Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, топшириқлари ва Президент Администрасияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарорлари ва топшириқлари шунингдек, Қўмита Ҳайъати ва раҳбарияти топшириқларининг ижросини сифатли ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш;
Ижро интизомининг ҳафталик огоҳлантирувчи назоратини ташкил этиш, ҳужжатларни шакллантириш, марказий аппарат таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарларига белгиланган муддатда бажарилиши шарт бўлган хужжат ва вазифалар тўғрисида жавдал-еслатма кўринишидаги маълумотларни қоғоз ва электрон шаклда тақдим этади; масъул ижрочилар томонидан назорат ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши бўйича “Ижро.гов.уз” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг ўз вақтида киритилишини мунтазам назорат ва таҳлил қилиб бориш;
Ҳар чорак якунлари бўйича ҳайъат йиғилишларида кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш учун ўтган чорак якунлари бўйича ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги ижрочилар кесимидаги маълумотларни тайёрлаш ва уларнинг масъулиятини ошириш учун интизомий чоралар кўриш ва тегишли қарорлар қабул қилиш учун раҳбариятга тақдим этиш;
Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан топшириқларнинг ижроси таъминланганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар асосида хужжатларни назоратдан олиш;
Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида ижро интизоми ва назоратни ташкил этиш ҳолатини раҳбарият томонидан тасдиқланган режага асосан тизимли равишда ўрганиб бориш, ўрганиш натижаларига асосан рўйхатга олишнинг ягона тизимини такомиллаштириш, ҳисобга олиш, ҳаракати, таҳлили ва назоратини такомиллаштириш бўйича методологик ва амалий ёрдам кўрсатиш.
Марказий аппарат таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлар ва идоравий мансуб тузилмаларида ижро интизоми ҳолати бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича раҳбарияни хабардор қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
Қўмитанинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари иш фаолиятини натижадорлигини баҳолайди ва раҳбариятга натижаси бўйича таҳлилий маълумотлар киритиб боради;
Қўмитанинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органларининг ўзаро самарали ишлашини таъминлайди;
Бошқарма қонун ҳужжатларига, Қўмита раиси, Ҳайъат қарорларига мувофиқ бошқа функсияларни ҳам амалга ошириши мумкин.