Ахбороткоммуникация технологиялари жорий этиш ва рақамлаштириш  бўлимини

 

 

Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

АКТни ривожлантириш бўйича комплекс идоравий дастурларни жорий этиш, маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва ахборотлаштириш соҳасидаги сиёсатини олиб боради;

ахборот тизимлари ва ресурсларини кенг жорий этишни назарда тутувчи идоравий рақамли трансформация дастурларини ишлаб чиқиш ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;

электрон давлат хизматларини мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали кўрсатишни янада кенгайтириш орқали жисмоний ва юридик шахсларга тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатиш ҳамда инновацияларни жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

электрон ҳукумат доирасида Қўмита ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ўртасида электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш;

Қўмитанинг ҳамда унинг ҳудудий органларида рақамли инфратузилмасининг ахборот хавфсизлигини шунингдек, электрон маълумотлар ва ҳужжатларнинг ҳимоясини таъминлаш.

халқаро ҳамкорлик ташкилотлари лойиҳаларини жалб қилган ҳолда, Қўмита тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

Қўмитага юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Бўлимга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.

Бўлимга юклатилган топшириқларни сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш.

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) Ахборот тизимлари ва ресурсларини кенг жорий этишни назарда тутувчи идоравий рақамли трансформация дастурларини ишлаб чиқиш ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш борасида:

Қўмитанинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

Қўмитанинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармаларида фойдаланиладиган маълумотлари билан ишлайдиган ахборот тизимларни яратиш учун ёзиладиган техник топшириқларни ишлаб чиқилишни ташкил қилиш ва уларни амалиётга тўлиқ жорий этишни назоратга олиш;

Қўмитанинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини ахборот тизимлар билан таъминлаш бўйича Қўмитанинг тузилмалари ишларини мувофиқлаштиради;

Қўмитанинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармаларида ахборот тизимларни жорий этилишини назорат қилади;

Қўмитанинг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда, ахборот-коммуникация технологиялари воситалари, ахборот ҳавфсизлиги воситалари, дастурий маҳсулотлар, иш ва хизматлар олиш юзасидан Рахбариятга таклифлар киритади;

Очиқ маълумотлар рўйхатини янгилаш ва расмий веб-сайтда ҳамда очиқ маълумотлар порталида жойлаштириб бориш;

Ходимларнинг ишчи компьютерларини дастурий ва техник қўллаб-қувватлаш ҳамда иш фаолиятини доимий таъминлаш;

Қўмитанинг ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги маълумотлар билан доимий равишда таништириб бориш, семинар-тренинглар ташкил этиш;

Бўлим ходимларини камида 100 фоизлик устама ҳақ билан таъминлашни ташкиллаштириш;

б) Электрон давлат хизматларини мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали кўрсатишни янада кенгайтириш орқали жисмоний ва юридик шахсларга тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатиш ҳамда инновацияларни жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш соҳасида:

Қўмита марказий аппаратининг тегишли тузилмалари билан биргаликда Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш ишларини мувофиқлаштиради;

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларни ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграциялаш юзасидан таклифларни Қўмита раҳбариятига ва ваколатли органларга киритади;

ҳисоблаш техникаси воситаларини модернизация қилиш бўйича Раҳбариятга таклифлар киритади;

Мавжуд аппарат-дастурий комплекси, тармоқ ресурсларига рухсатни бошқариш тизими ва уларни захиралаш, нусха кўчириш ишларини доимий таъминлаб бориш;

в) Электрон ҳукумат доирасида Қўмита ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ўртасида электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш соҳасида:

идоралараро ахборот алмашиш тизимларини йўлга қўйиш бўйича технологик йўриқномалар ишлаб чиқиш, ахборот тизимларини йўлга қўйиш жараёнларини ташкил этиш;

ҳисоблаш техникаси воситаларига қабул қилинган техник талаблар ва хизмат кўрсатиш меъёрларига мос равишда техник хизмат кўрсатишни, ҳисоблаш техникаси воситаларининг узлуксиз ишлаши учун профилактик кўриклар ўтказишни назорат қилади;

Бўлим ходимларини малакасини ошириш, интерактив давлат хизматлари ва дастурий маҳсулотларни ҳамда ахборот тизим ва ресурсларини жорий этиш, шу билан бирга иш жараёнини автоматлаштириш бўйича сарф бўладиган асосли харажатларни кўриб чиқиш ва таклиф киритиш;

г) Қўмитанинг ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларида рақамли инфратузилмасининг ахборот хавфсизлигини шунингдек, электрон маълумотлар ва ҳужжатларнинг ҳимоясини таъминлаш соҳасида:

Қўмитанинг ахборот хавфсизлиги сиёсатига асосан маълумотлар ахборот базалари, электрон ташувчиларда ҳужжатлар алмашинуви ҳимоясини ташкил этади;

ахборотлар хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирларни ташкил этади, мувофиқлаштириш ишларини олиб боради, Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларида комплекс ахборотлар ҳимоясининг технологик жараёнини ташкил этади;

Қўмитанинг ахборотлар хавфсизлиги сиёсатига амал қилинишини ташкил этади;

Қўмитада ички электрон ҳужжат айланиш тизимини тўлиқ таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойиш ҳамда топшириқларини назоратга олиш тизими иш фаолиятини доимий равишда таъминлаш, шунингдек ҳимояланган почта орқали маълумотларни алмашиш ишларини тўлиқ таъминлаш;

ҳар чорак якунида ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилганлик ҳолати бўйича “nis.uz” автоматлаштирилган идоралараро ахборот тизимига маълумот киритиб бориш;

“NIS.UZ” автоматлаштирилган идоралараро ахборот тизимида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни сифатли амалга ошириш;

Қўмитада Электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

Қўмитада ахборот хавфсизлиги бўйича юзага келадиган муаммоларни тезкор равишда бартараф этиш;

Мавжуд аппарат-дастурий комплекси, тармоқ ресурларига рухсатни бошқариш тизими ҳамда маълумотлар базасини хавфсизлиги ва уларни резервлаш, нисхалаш ишларини доимий таъминлаб бориш;

Маълумотлар алмашиш ва сақлаш дастурий-аппарат воситаларини, телекоммуникация технологияларини ва АКТ ҳамда идоравий корпоратив тармоқларни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

“Ахборот хавфсизлиги сиёсати” меъёрий ҳужжати талабларини доимий назорат қилиб бориш.

Маълумотлар алмашиш ва сақлаш дастурий-аппарат воситаларини, телекоммуникация технологияларини ва АКТ ҳамда идоравий корпоратив тармоқларни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

Бўлим қонун ҳужжатларига, Қўмита раиси, Ҳайъат қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.