Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди.
“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти ва Санкт-Петербург раҳбарияти кутиб олди.
Эртага мамлакатимиз етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.