Жорий йилнинг 29-31 октябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курси бўлиб ўтди.
Ўқув курсларида,
– «Тахиатош иссиқлик тармоклари» МЧЖ;
– «Ўзбекистан темир йўллари Кунғирот минтақавий темир йўл узели» УК;
– Узтрансгаз АЖ «Урганчтрансгаз» УК;
– «Чирчиқ иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш корхонаси» УК;
– Самарканд темирйўлни энергия билан таъминлаш;
– “Коммуналлик иссилиқ» ДУК;
– «Олмалик иссиқлик манбаи» МЧЖ;
– «Муборакнефтгаз- Сувтаъминот» МЧЖ;
– «Чимган-чорбоғ сув таъминоти» МЧЖ;
– «Олмалик; кон-металлургия комбинати» АЖ;
– “Яшил энергия” МЧЖ вакиллари иштирок этди.
Мазкур ўқув курсларда Биржа савдоларида манипуляция ҳаракатлари ва турлари ҳамда уни содир этганлик учун жавобгарлик ва ҳуқуқий чоралар ҳамда Давлат томонидан хўжалик юритувчи субъектларга давлат ёрдами, хусусан солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, эксклюзив ҳуқуқлар тақдим этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ўқув курси якунида тингловчилар ўртасида монополияга қарши комплаенс соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан сўровномлар ўтказилиб, мазкур масалалар бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди. Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази раҳбари Олимжон Жумаев томонидан махсус сертификатлар топширилди.