Халқаро конференция доирасида “Стратегик бозорлар ва иқтисодиёт тармоқларида рақобатни таъминлашнинг долзарб муаммолари ва амалий механизмлари” мавзусидаги II-панель муҳокамасини Прогрессив ислоҳотлар маркази директори Миршоҳид Асланов модераторлигида ташкил этилди.
II-панель муҳокамасида қуйидаги спикерлар ўз маърузалари билан иштирок этишди:
⏺️Марк Батайль — Германиянинг Монополияларни тартибга солиш комиссияси (Monopolkommission) Бош секретари;
⏺️Гулнора Раҳимова — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари;
⏺️Эмма Асланова — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, ракобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси аъзоси;
⏺️Ренато Ферранди — Италия Рақобат органининг халқаро ва Европа Иттифоқи ишлари бўйича директори;
⏺️Асадулла Қаюмов — Ўзбекистон товар-хомашё биржаси бошқаруви раиси (UZEX);
⏺️Камронбек Мухаммадиев — Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар Миллий агентлиги электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи;
⏺️Дониёр Абдуазизов — Тошкент давлат юридик университети икки дипломли таълим дастурлари бўлими бошлиғи (декани);
⏺️Уильям Ковачич — АҚШнинг Жорж Вашингтон университети Глобал рақобат ҳуқуқи ва сиёсати профессори ҳамда Рақобат ҳуқуқи маркази директори (онлайн).
Муҳокамалар давомида энергетика, коммунал хизматлар, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, транспорт ва логистика, рақамли платформалар ҳамда телекоммуникациялар соҳаларида рақобатни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, нархлар ўсиши ва картелларга қарши курашиш, иқтисодий концентрацияларни назорат қилиш ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг бозорга кириш имкониятларини кенгайтириш бўйича халқаро тажриба муҳокама қилинди.
Халқаро конференция якунида глобал ноаниқлик шароитида рақобат сиёсатининг иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги аҳамияти таъкидланди. Иштирокчилар бозор мониторинги ва прогнозлаш тизимларини такомиллаштириш, рақобатни чекловчи амалиётларга қарши курашиш, рақамли бозорларни тартибга солиш ҳамда илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб олдилар.








