#Халқаро_конференция
Халқаро конференция доирасида “Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда рақобат сиёсатининг ўрни ва глобал ноаниқлик даврида самарали чоралар: илғор халқаро амалиётлар” мавзусидаги I-панель муҳокамасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг Zero Bureaucracy лойиҳа офиси раҳбари Азиза Умарова модератор сифатида олиб борди.
I-панель муҳокамасида қуйидаги халқаро ва миллий экспертлар маърузалари билан иштирок этди:
🔘Коба Гвенетадзе — Халқаро Валюта Жамғармасининг Ўзбекистондаги доимий вакили;
🔘Ираклий Леквинзаде —Грузия Рақобат ва истеъмолчилар агентлиги раҳбари;
🔘Абдулла Азизов — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори;
🔘Пьер Хорна — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Савдо ва тараққиёт бўйича Конференциянинг (UNCTAD) ҳуқуқий масалалар бўйича маъсул ходими (Онлайн);
🔘Жамшид Хасанов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, шўъба мудири;
🔘Хамидова Наргиза —Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастурининг (UNDP) Инклюзив ўсиш йўналиши бўйича дастур таҳлилчиси;
🔘Миршохид Асланов — Прогрессив ислоҳотлар маркази директори;
🔘Ғолиб Ҳолжигитов — Ҳукумат билан алоқалар бўйича директор, Acwapower.
Муҳокамалар давомида бозор иштирокчилари учун тенг шарт-шароитларни таъминлаш, инновациялар ва инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, иқтисодий концентрацияларни назорат қилиш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий мақсадлар ўртасида мувозанатни сақлаш масалалари кўриб чиқилди.








