Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДМ ҳамда Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Меморандумдан кўзланган мақсад давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш, ахборотлаштириш ва сунъий интеллект технологиялари асосида бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, дастурий ечимларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, илғор тажрибалар алмашиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдир.
Шу билан бирга, томонлар конференциялар, форумлар, семинарлар ва бошқа тадбирларни биргаликда ташкил этиш, соҳага оид илмий-тадқиқот ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рақамли технологияларни иқтисодиёт тармоқлари ва давлат бошқарувида кенг қўллаш масалалари бўйича ҳам келишиб олдилар.
Мазкур меморандум рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини амалиётга кенг жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.








